Маҳаллий

«Қува анори» раҳбари жаҳоннинг «100 қаҳрамон аёли» қаторига кирди

Фарғона вилоятидаги «Қува анори» агрофирмаси раҳбари Мастурахон Сайфутдинова БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАО эълон қилган «100 қаҳрамон аёл» рўйхатига киритилди. У 130 дан ортиқ мамлакатдан кўрсатилган 600 нафардан зиёд номзод орасидан саралаб олинган.

«Қува анори» раҳбари дунёнинг «100 қаҳрамон аёли» рўйхатига киритилди

«Дунё» ахборот агентлиги маълумотига кўра, тақдирлаш маросими 15-октабр куни Римдаги ФАО бош қароргоҳида бўлиб ўтган. Унда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат тизимлари ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш, инсонлар ҳаётини яхшилашга ҳисса қўшаётган хотин-қизлар эътироф этилган.

Мастурахон Сайфутдинова қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда соҳага инновацион ёндашувларни жорий этишдаги фаолияти учун рўйхатдан жой олган.

Шунингдек, унинг «Анор етиштирувчилар» уюшмасини ташкил этиш ташаббуси, соҳа бўйича дарслик ва қўлланмалар яратишдаги хизматлари ҳам қайд этилган.

Ўзбекистон вакилини ФАО бош директори Сюй Дунюй шахсан тақдирлаган. Алоҳида учрашувда у бу натижани Сайфутдинованинг шахсий ютуғи билан бирга, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги ишлар билан ҳам боғлаган.

Хабарда Сайфутдинованинг етакчилик салоҳияти, тиришқоқлиги ва ташаббускорлиги халқаро эътирофга асос бўлгани таъкидланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.