Қурилиш соҳасидаги ходимлар учун соатлик энг кам иш ҳақи миқдори оширилади
Қурилиш соҳаси бўйича президентнинг янги қарори лойиҳаси ишлаб чиқиладиган бўлди. Унда қурилиш соҳасида пудрат ва лойиҳалаш ташкилотларининг фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек, қурилиш соҳасидаги ходимлар учун соатлик энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш ҳамда барча ҳудудлардаги миқдорини тенглаштириш назарда тутилади.

Қурилиш соҳаси ходимлари учун соатлик минимал иш ҳақи миқдори оширилади.
Президент фармони билан, давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чоралари тасдиқланди.
Фармонга кўра, 2027-йил январига қадар қурилиш соҳасида пудрат ва лойиҳалаш ташкилотларининг фаолиятини рағбатлантириш ҳамда ривожлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Ушбу лойиҳада қуйидагилар кўзда тутилади:
* Қурилиш соҳасида пудрат ва лойиҳалаш ташкилотларининг фаолиятини рағбатлантириш.
* Қурилиш соҳасидаги ходимлар учун соатлик энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш ва барча ҳудудлардаги миқдорини тенглаштириш.
* Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг смета қийматида пудрат ташкилотларининг режали фойдаси миқдорини 7 фоизгача этиб белгилаш.
* Лойиҳалаш ишларини молиялаштириш ҳажмини обьектнинг мураккаблик даражаси ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш.
* Муҳандислик коммуникация инфратузилмаси учун йиғимлар бўйича аванс тўловини 20 фоиздан 5 фоизга тушириш.
Қарор лойиҳаси 2027-йил январ ойида тайёр бўлиши керак.

