Қурилиş лойиҳаларига асоссиз öзгартириş киритиş тақиқланади
2027-йил 1-мартдан мақсадли дастурлар доирасида бюджет маблаğлари ҳисобидан молиялаşтириладиган обьектларнинг экспертизадан öтган ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига асоссиз öзгартириş киритиş тақиқланади. Лойиҳа таşкилотларига 30 фоиз бöнак тöлаş, ҳужжатларни эса «Şаффоф қурилиş» тизими орқали экспертизага юбориş белгиланмоқда.

Қурилиш лойиҳаларига асоссиз ўзгартириш киритиш тақиқланади
Ҳукуматнинг 2026-йил 21-октабрдаги 584-сон қарори билан Лойиҳа-қидирув ишлари қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қарорга кўра, мақсадли дастурлар доирасида бюджет тизими маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган обьектларда муаллифлик назорати харажатлари шартномада алоҳида кўрсатилади. Бу харажатлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш қийматининг 10 фоизи миқдорида белгиланади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича шартномаларга мувофиқ, лойиҳа ташкилотларига бир марта 30 фоиз миқдорида олдиндан бўнак тўланади.
Лойиҳалаштириш топшириқлари рақамли форматда бўлиши ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши талаб этилади. Тайёр лойиҳа-смета ҳужжатлари «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали қабул қилиниб, автоматик равишда бир иш кунида экспертизага юборилади.
Лойиҳалаштириш топшириқларини рақамлаштириш босқичма-босқич амалга оширилади:
- 2026-йил 1-декабргача - мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари обьектлари;
- 2027-йил 1-сентабргача - соғлиқни сақлаш обьектлари;
- 2028-йил 1-июнгача - бошқа йўналишдаги обьектлар.
2027-йил 1-мартдан мақсадли дастурлар доирасида бюджетдан молиялаштириладиган обьектларнинг лойиҳа ҳужжатларига ягона ёндашув жорий этилади. Намунали ва такрорий қўлланадиган лойиҳалар «Шаффоф қурилиш» тизимига жойлаштирилади.
Бундай обьектлар қурилиши тасдиқланган намунавий лойиҳаларни муайян жой шароитига мослаштириш орқали амалга оширилади. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари бундан мустасно.
Лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси олиниб, улар буюртмачи хизматининг ички буйруғи билан тасдиқланганидан кейин асослантирилмаган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тақиқланади.
Шунингдек, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги обьект қиймати лойиҳа ташкилотини танлашда фойдаланилган дастлабки қийматдан 1,5 баравардан ортиқ ошса ёки шунча нисбатда камайса, лойиҳа-қидирув ишлари қиймати қайта ҳисобланади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

