Спорт

Қозоғистонлик футболчи "Челси" сафидаги илк ўйинида гол киритди

Қозоғистонлик футболчи Дастан Сатпаев "Челси" либосида дебют голини киритди.

Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаев "Челси" сафидаги илк ўйинида гол уришга муваффақ бўлди. 17 ёшли футболчи Австралиянинг "Вест Сидней" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувининг олтинчи дақиқасида ҳисобни очди.

У майдон марказида тўпни эгаллаб, рақиб ҳимоячисидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичига кириб, ўнг оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

"Челси" Сатпаевни 2025-йил январ ойида "Қайрат" клубидан 4,3 миллион еврога сотиб олган эди. Август ойида 18 ёшга тўладиган ҳужумчи учун бу Лондон клуби сафидаги илк учрашув бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.