Дунё

Қозоғистонда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Қозоғистонда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга олиб келинди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қурилиш обьектида баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқаросининг мамлакатга қайтишига кўмаклашилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 25-август куни Ўзбекистон фуқароси Д.А. турмуш ўртоғи Х.M.ni Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мамлакат Бош консулхонасига мурожаат қилган. Ўрганишлар жараёнида Х.М. Олмаотадаги қурилиш обьектларидан бирида эҳтиёцизлик сабаб баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олгани аниқланган.

У 15-августдан бери маҳаллий тиббиёт муассасасида даволаниб келган. Унинг соғлиғи ва тиббий ҳолати ҳисобга олиниб, Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги томонидан ватанга қайтариш юзасидан зарур чоралар кўрилган.

Шу тариқа Х.М. ва унинг турмуш ўртоғи “Қоплонбек–Навоий” чегара назорат пости орқали Ўзбекистонга олиб ўтилди. Чегара постида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ажратган махсус тез тиббий ёрдам автомашинаси ва малакали шифокорлар бригадаси уларни кутиб олган.

Жароҳатланган фуқаро шифокорлар назоратида тегишли тиббиёт муассасасига хавфсиз етказилиб, даволаниш учун жойлаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.