Спорт

Қозоғистонда 45 минг томошабинга мўлжалланган стадион қурилади

Қозоғистонда 45 минг томошабинга мўлжалланган янги стадион бунёд этилади. Tengrinews.kz нашрининг хабар беришича, Олмаота шаҳрида ушбу футбол аренасини қуриш учун дастлабки тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Ушбу лойиҳа Қозоғистондаги энг йирик спорт иншооти бўлиши кутилмоқда.

Қарийб 32 гектар майдонни эгаллайдиган ушбу ҳудудда асосий ва машғулот майдонлари, жамоалар учун махсус хоналар, шунингдек, мухлислар учун алоҳида зоналар қурилиши режалаштирилган. Ҳозирда мутахассислар ҳудуднинг сейсмик ҳолатини инобатга олган ҳолда тупроқ хусусиятларини ўрганмоқда.

Шаҳар ҳокимлигининг маълумотига кўра, обьектни фойдаланишга топширишнинг аниқ муддатлари лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ тасдиқланганидан сўнг эълон қилинади.

Олмаота шаҳри қурилиш бошқармаси лойиҳалаш бўлими раҳбари Сирим Турлибининг сўзларига кўра: "Ҳозирги вақтда қурилиш бошқармаси бўлажак стадион учун синов тариқасида пойдевор қозиқларини (сваяларини) текширишдан ўтказмоқда. Бу жараён якунлангач, қанча таянч конструксиялари керак бўлиши аниқ белгиланади. Стадионнинг эскиз лойиҳаси УЕФАнинг тўртинчи тоифаси талабларига, шунингдек, Қозоғистон футбол федерациясининг техник топшириғига тўлиқ мувофиқ тарзда ишлаб чиқилган".

Ма'лумот учун, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳам қиймати 100 миллион долларга тенг бўлган 55 минг ўринли янги стадион барпо этилиши ҳақида хабар берилган эди. Ушбу арена 2027-йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида ўтказиладиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувларига мезбонлик қилиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.