Дунё

Қозоғистон Ўзбекистонга олиб борувчи янги темирйўл қурилишини йил охиригача якунламоқчи

Қозоғистон Дарбаза — Мақтаарал темирйўл линияси қурилишини йил охиригача якунламоқчи. Бу линия Ўзбекистон томон қўшимча йўналиш яратади ҳамда ҳаддан ташқари тирбанд бўлган Сариағаш — Тошкент участкасидаги юкламани камайтиради. Чекка ҳудуддаги чегарада янги ўтказиш пунктини очиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Қозоғистон Ўзбекистонга олиб борувчи янги темирйўл қурилишини йил охиригача якунламоқчи

Қозоғистонда узунлиги 127,6 километр бўлган Дарбаза — Мақтаарал темирйўл линиясидаги қурилиш ишлари якунланиш арафасида. Мамлакат Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, ищи ҳаракатни 2026-йил охиригача йўлга қўйиш режалаштирилган.

Мазкур янги участка Қозоғистон учун Ўзбекистон билан қўшимча йўналиш яратиш, тиғиз Сариағаш — Тошкент участкасидаги юкламани камайтириш ҳамда минтақадаги транзит ташувлар салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Дарбаза — Мақтаарал линияси қурилиши 2023-йил ноябр ойининг охирида бошланган эди.

Лойиҳа қиймати 545 миллион долларга баҳоланган. Унинг доирасида икки давлат чегарасида “Сирдарё” темирйўл бекатига чиқадиган янги ўтказиш пунктини очиш кўзда тутилган.

Апрел ойида Қозоғистон бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин транспорт коридорлари, жумладан, Сариағаш — Тошкент йўналишидаги ҳаддан ташқари тирбандлик Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишига тўсқинлик қилаётганини айтганди.

Унинг ҳисоб-китобига кўра, янги темирйўл участкаси 20 миллион тоннагача юк ташиш имкониятига эга бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.