Қозоғистон рэпер Navaiга қарши жиноий ишни тугатди

Қозоғистон рэпер Navai’га қарши жиноят ишини тугатди
Қозоғистонда гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланиб ушланган россиялик рэпер ва хонанда Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан жиноят иши тугатилди. Шундан сўнг артист мамлакатдан чиқариб юборилди.
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти полиция департаменти хабар беришича, қарор қабул қилишда эҳтимолий ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилгани, шунингдек, хонанданинг пушаймонлиги ҳисобга олинган. Қарор прокуратура томонидан маъқулланган.
Иш тугатилгач, Navai Қозоғистонни тарк этди. Артистга мамлакатга кириш ҳам беш йилга тақиқланди.
Navai бўлган автомобиль 13 октябрь куни Қозоғистонга киришда «Қордай» чегара пунктида тўхтатилган эди. Артист эртаси куни концерти бўлиб ўтиши керак бўлган Астанага кетаётган эди. Мошинани текшириш чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гиёҳвандлик моддасини аниқлаб, мусодара қилган.
Шундан сўнг гиёҳвандлик моддалари контрабандасига суиқасд қилиш гумони билан судгача тергов бошланди. Хонанда вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди, кейинроқ эса суд уни икки ойга ҳибсга олишга рухсат берди.
Астанадаги концерт бекор қилинди ёки номаълум муддатга қолдирилди. Ташкилотчилар буни техник сабаблар билан изоҳладилар.

