Дунё

Қўшма Штатларда исроиллик собиқ жосус қўлга олинди

Қўшма Штатларда Исроил ҳарбий разведкасининг собиқ ходими Аллисон Алон ҳибсга олинди. У мамлакатдан депортация қилиниши мумкин.

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ИСЕ) ходимлари Ню-Ҳемпшир штатининг Конкорд шаҳрида ўтказилган махсус рейд чоғида Алонни қўлга олди. Ташкилот уни ўз баёнотида Исроилдан келган жиноий ва ноқонуний иммигрант деб атади, шунингдек, унинг аввалги исми — Авишайдан фойдаланди.

Алон танишини ўғирлаш ва бошқа жиноятларда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган. ИСЕ маълумотига кўра, у қурол билан таҳдид қилиш, одам ўғирлаш ва гиёҳванд моддаларни сақлаш каби жиноятларни содир этган.

У аввал Исроил армиясининг 81-бўлинмасида хизмат қилган. Бу бўлинма Исроил ҳарбий разведка бошқармасининг энг махфий тузилмаларидан бири бўлиб, разведканинг махсус операциялари учун технологиялар ишлаб чиқишга ихтисослашган.

Тҳе Жерусалем Пост нашрининг хабар беришича, Алон 81-бўлинмадаги хизматидан сўнг гендерини ўзгартирган ва Амазон ҳамда Мисрософт компанияларида муҳандис сифатида юқори лавозимларда ишлаган.

**Танишини қандай ўғирлаган?**

Алон 2024-йил сентябрида эркак танишини ўғирлаб кетгани учун ҳибсга олинган. У танишининг ичимлигига психоактив модда солишда гумонланган. Тҳе Жерусалем Пост нашри маълумотига кўра, жабрланувчини сўроқ қилиш ғоясини Алоннинг бошқа таниши Бриан Левй таклиф қилган.

Суд ҳужжатларига кўра, Алоннинг Довердаги (Ню-Ҳемпшир) уйида иккита ўқланган тўппонча бўлган. Улардан бирига шовқинни пасайтиргич ўрнатилган эди. Алон қуроллардан бирини жабрланувчига қаратган.

Бироқ ушбу воқеа полиция хабар топиши ортидан фош бўлган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари Алоннинг уйи ташқарисида шубҳали автомобил тургани ҳақидаги хабарни текшириш учун келган. Улар уй ичидан жабрланувчининг ёрдам сўраб қичқирганини эшитган ва шу орқали қотилликнинг олдини олган. ИСЕ ҳозир уни депортация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.