Қўрқинчли воқеалар ва кутилмаган бурилишлар: август ойининг 8 та кутилган премьераси (трейлер)

Қўрқинчли воқеалар ва кутилмаган бурилишлар: август ойининг 8 та кутилган премьераси (трейлер)
Ёзнинг сўнгги ойи киносеварлар учун кутилмаган ва қизиқарли премьераларни тақдим этади. Август ойидаги филмларнинг аксариятини қўрқинчли филмлар, триллерлар ва жангари картиналар ташкил этади. 2026-йил августида намойиш этиладиган 8 та филмни бир жойга жамладик.
**“Музқаймоқчи”**
Премьера санаси: 6-август
Бейлин-Бей — ёз гўё тугамайдиган шаҳар. Маҳаллий мактаб ўқувчилари дўстлари билан вақтини мароқли ўтказади, катталар эса биргаликда ҳордиқ чиқаради. Кўчаларда мазали музқаймоқ сотадиган фургон пайдо бўлганда, шаҳар ҳаёти янада мукаммал кўринади. Аммо ҳаммаси тасаввур қилингандек эмас. Музқаймоқ еган болалар бирдан ўзгариб қолади.
**“Сўнгги уй”**
Премьера санаси: 7-август
Бош қаҳрамонлар учун тонг одатдагидек яхши бошланмайди. Ишга кетишга тайёрланаётган оддий кун кутилмаган воқеага айланади: улар уйларининг кириш эшиги маҳкам ёпилиб қолганини пайқашади. На деразалардан, на бошқа йўл билан ташқарига чиқишнинг иложи бор.
**“Тони”**
Премьера санаси: 7-август
Филм дунёга машҳур ошпаз, телебошловчи ва ёзувчи Энтони Боурдаиннинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади. Воқеалар Провинстаун шаҳрида кечади. Айнан шу ерда у илк муваффақияцизлигига дуч келади: ёзувчилик учун стипендия олишдан маҳрум бўлади. Умидсизликка тушган йигит кичик балиқ ресторанида идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишлай бошлайди.
**“Оук-стрит чегарасида”**
Премьера санаси: 12-август
Момақалдироқдан сўнг Оук-стрит аҳолиси учун ҳақиқий даҳшат бошланади. Навбатдаги кучли бўрон пайтида бу ҳудуд ташқи дунё учун гўё йўқ бўлиб қолади. Шу билан бирга, у бошқа ўлчамга кўчиб ўтади ва бу ерда маҳаллий аҳолини унчалик ҳам дўстона бўлмаган қўшнилар кутиб олади.
**“Астрал 6: Улар аллақачон шу ерда”**
Премьера санаси: 19-август
Филм марказида стоматолог бўлиб ишлайдиган ва қизини ёлғиз тарбиялаётган Жемма исмли аёл туради. Жемма ўзига хос қобилиятга эга. Бир куни у ўликлар оламига кириб, хавфли руҳларни ташқи дунёга чиқариб юборади. Энди улар ҳақиқий фалокатни келтириб чиқариши мумкин.
**“Итлар юлдузи”**
Премьера санаси: 26-август
Сайёра бўйлаб тарқалган вирус деярли барча тирик мавжудотларнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади. Сивилизация вайрон бўлиб, мегаполислар ўрнида харобалар қолади. Хотини, дўстлари ва севимли ишидан айрилган учувчи Хиг барча нарсадан узоқда, аеродромда яшашга қарор қилади. У севимли ити ва содиқ ҳамроҳи билан кунларини ўтказар экан, бир куни радиодан сирли сигнални тутиб олади.
**“Исён”**
Премьера санаси: 27-август
Жейсон Стейтем яна ёвузларга қарши курашади. Филм қаҳрамони, собиқ махсус кучлар аскари Коул яқин дўстининг тансоқчиси бўлиб ишга киради. Аммо воқеалар кутилмаганда ўзгаради: дўсти ўлдирилади ва айб янги ищининг зиммасига юкланади. Коул воқеалар ортида ким турганини аниқлаб, дўстининг қасосини олиш ва ўз номини оқлашга мажбур бўлади.
**“Дераза ортидаги шивир”**
Премьера санаси: 28-август
Филм “Шивирлаган одам” романи асосида суратга олинган. Унда рафиқаси бевақт вафот этганидан сўнг ўғлини ёлғиз тарбиялаётган Том ҳақида ҳикоя қилинади. Янги ҳаёт бошлаш умидида ота ва ўғил кичик шаҳарчага кўчиб келади. Бу ерда кичкина Жейк дераза ортидан кимнингдир шивирлаётганини тез-тез эшита бошлайди. Бу ҳолат бир неча ҳафта давом этади. Бир куни эса бола ғойиб бўлади. Аввалроқ шаҳарчада болаларни ғалати санаш ўйини ёрдамида ўғирлаб кетадиган жиноятчи фаолият юритгани маълум бўлади.

