Лайфстайл

“Қўриқчи” ва “Калмар ўйини” дорамалари юлдузи Пак Хе Су иккинчи бор ота бўлди

"Қўриқчи" ва "Калмар ўйини" дорамаларининг юлдузи Пак Хе Су иккинчи марта ота бўлди.

Кореялик актёр Пак Хе Су дорама ихлосмандлари орасида яхши таниш. У "Калмар ўйини", "Қўриқчи" ва "Суринам" каби машҳур лойиҳаларда суратга тушган. Актёр нафақат касбий фаолиятида, балки шахсий ҳаётида ҳам муваффақиятга эришди.

Пак Хе Су иккинчи бор оталик бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақда унинг агентлиги 2026-йил 24-август куни маълум қилди. Актёрнинг рафиқаси 23-августда ўғил фарзандни дунёга келтирган. Ҳозирда Пак Хе Су турмуш ўртоғи ва чақалоғи билан шифохонада.

Аввалроқ, Хе Су Блуе Драгон Сериес Авардс мукофотининг 5-тақдирлаш маросимида кутилмаган, аммо жуда қувончли янгиликни эълон қилган эди: "Тез орада иккинчи фарзандимиз дунёга келади. Ўғлимизга вақтинчалик "Барака" (Чукбок-и) деб исм қўйдик ва у менга доим омад олиб келади".

Пак Хе Су 2019-йилда оила қурган. Актёрнинг рафиқаси жамоатчиликка кўриниш бермайди ва ундан олти ёш кичик. Кореялик актёрнинг биринчи фарзанди 2021-йилда туғилган, 44 ёшида эса у иккинчи бор ота бўлди.

Хе Су 2007-йилда "Аннапурна" спектакли билан театр саҳнасида дебют қилган. У ўзининг биринчи кино ролини 2012-йилда "Уруш худоси" дорамасида ижро этган. Бугунги кунда Хе Су дорама оламидаги энг таниқли ва талабгир актёрлардан бири ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.