Маҳаллий

Қорақалпоғистонда чорвачилик лойиҳалари учун кредит миқдори 50 млрд сўмгача оширилади

Қорақалпоғистонда чорвачилик лойиҳалари учун кредит ҳажми 50 млрд сўмгача оширилади

Чорвачиликда йирик комплекслар барпо этиш учун қўшимча имкониятлар яратилади. Бу ҳақда президент раислигида ўтказилаётган Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Май ойида чорва бош сонини кўпайтиришга 1,6 трлн триллион сўм ресурс ажратилган. Амалда 5 млрд сўмгача бўлган лойиҳаларга ўн йилга 10 фоизли кредит берилмоқда.

Қорақалпоғистонлик чорвадорларнинг 1-2 минг бошли комплекслар ташкил этиш учун кредит миқдорини 50 млрд сўмгача ошириш таклифи қўллаб-қувватланди.

Берунийлик чорвадорлар самолётда қорамол ташиш компенсациясининг шартлари енгиллаштирилса, 5 минг бош чорва олиб келишга тайёрлигини билдирган. Энди Қорақалпоғистонга самолётда олиб келинадиган наслли буқалар қийматининг 10 фоизи, ҳар бир бош учун 4 млн сўмгача субсидия қилинади.

Бир ой ичида жойи, ташаббускори ва маблағи аниқ бўлган камида 100 минг бошли чорва комплекслари лойиҳалари тайёрланади. Қорамол хариди учун кредит ажратиш тартиби енгиллаштирилиб, маблағлар туман штаби хулосаси асосида берилади.

Тахтакўпирда Шинжон тажрибаси асосида озуқа етиштириш йўлга қўйилади.

Мўғулистон, Туркия, Хитой ва Австралиядан 5 минг бош қўй-эчки олиб келиниб, Қорақалпоғистон шароитида кўпайтирилади. Бунинг учун бир ойда 1 минг гектар ерни белгилаб бериш топширилди.

Йил якунигача 10-15 минг гектарда лойиҳаларни шакллантириб, бир йил ичида 100 минг бош қўй-эчки боқишни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

Президент кеча “Кегейли наслли парранда” корхонаси фаолияти билан танишганини қайд этди. Тадбиркорни қўллаб-қувватлаб, бир йил ичида парранда етиштириш қувватини 2-3 карра ошириш ва корхонани холдингга айлантириш топширилди. Зарур маблағ масаласи ҳал қилинади.

Кегейлидаги техникумда парранда етиштиришни ўргатадиган курслар ташкил этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.