Қорақалпоғистондаги янги тиббиёт даргоҳининг дунё миқёсидаги халқаро ҳамкорлари кимлар?
Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилди

Қорақалпоғистондаги янги тиббиёт даргоҳининг дунё миқёсидаги халқаро ҳамкорлари кимлар?
Оролбўйи ҳудудида тиббиёт кадрларини замонавий талаблар асосида тайёрлаш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилди.
Академия Оролбўйи минтақасида тиббий таълим ва амалиётни илғор глобал стандартларга мослаштириш, қўшма дастурларни йўлга қўйиш ҳамда замонавий клиник тажрибани жорий этиш мақсадида дунёнинг қуйидаги етакчи университетлари, клиникалари ва бошқарув марказлари билан яқин ҳамкорликни ўрнатди:
Мазкур халқаро ҳамкорлик тармоғи орқали хорижлик етакчи профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш, халқаро даражадаги курсларни йўлга қўйиш ҳамда минтақа шифокорларининг глобал миқёсда малака оширишини таъминлаш мумкин.
Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги мазкур илмий-амалий тиббиёт академияси фаолияти билан танишган эди.

