Қорақалпоғистонда тадбиркорга хатолик туфайли 216 млн сўмлик ҚҚС ҳисобланди
Якка тартибдаги тадбиркор ҳақиқий эмас, балки прогноз қилинган айланмага асосланган ҳисоб-китобдан сўнг ҚҚС тўлашга ўтказилди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди. Тадбиркор рўйхатдан ўтганидан кейин бор-йўғи 43 кун ишлаган. Ушбу даврда унинг ҳақиқий товар айланмаси 216,4 млн сўмни ташкил этган. Бироқ солиқ органи йил охиригача бўлган кунлар сонини ҳисобга олган ҳолда кўрсаткични қайта ҳисоблаб чиққан. Натижада айланма расман белгиланган […]

Қорақалпоғистонда тадбиркорга хатолик туфайли 216 млн сўмлик ҚҚС ҳисобланди
Якка тартибдаги тадбиркор ҳақиқий эмас, балки прогноз қилинган айланма асосида қилинган ҳисоб-китобдан сўнг ҚҚС тўлашга ўтказилган. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди.
Тадбиркор рўйхатдан ўтганидан кейин бор-йўғи 43 кун фаолият кўрсатган. Ушбу давр мобайнида унинг ҳақиқий товар айланмаси 216,4 млн сўмни ташкил этган. Бироқ солиқ органи ушбу кўрсаткични йил якунигача бўлган кунлар сонини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаган. Натижада айланма расман белгиланган 1 млрд сўмлик чегарадан ошиб кетган.
2026 йил 1 январдан бошлаб тадбиркор ҚҚС тўловчилар тоифасига киритилган. Хабарнома ва махсус гувоҳнома 25 март куни унинг шахсий кабинетига юборилган.
Бизнес-омбудсман Нукус туманлараро маъмурий судига мурожаат қилди. Суд аризани тўлиқ қаноатлантирди ва асоссиз ҳисобланган солиқни бекор қилди. Солиқ солиш тартиби тадбиркорнинг ҳақиқий айланмасига мувофиқлаштирилди.

