Қорақалпоғистонда икки кунда 200 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаати тингланди
Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи Садриддин Турдиев томонидан Қорақалпоғистон Республикасида сайёр қабуллар ташкил этилди. 15–16-октабр кунлари ўтказилган қабулларда 200 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркорнинг ер ва кадастр соҳасига оид мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қорақалпоғистонда икки кун ичида 200 нафардан зиёд фуқаронинг мурожаати тингланди
15-октабр куни Қорақалпоғистон Республикасининг 12 та тумани ва бир шаҳридан жами 136 та мурожаат келиб тушди. 16-октабр куни Беруний туманида давом этган сайёр қабулда эса Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл ва Амударё туманларидан келган фуқароларнинг 72 та мурожаати тингланди.
Мурожаатларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш, кўчмас мулк обьектларига оид кадастр ҳужжатлари ҳамда соҳага доир бошқа масалалар кўтарилди.
Қабул жараёнида ваколат доирасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
Кадастр агентлиги сайёр қабуллари 17-октабр куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида давом этади. Қабул соат 10:00 да Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси биносида (Урганч шаҳри, «Феруз» МФЙ, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси 59/2-уй) ўтказилади.
Мурожаат учун телефонлар: +998 (62) 224-67-05, +998 (62) 22-67-02.

