Қорақалпоғистон «яшил» энергия ишлаб чиқариш бўйича энг йирик марказлардан бирига айланади — президент
Қорақалпоғистонда умумий энергия ишлаб чиқаришда «яшил» энергия улуши 23 фоизга етди. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 76 фоизгача ошиши керак. Республика «яшил» энергия ишлаб чиқариш бўйича энг йирик марказлардан бирига айланади, деди президент Шавкат Мирзиёев Нукусда қилган чиқишида.

Қорақалпоғистон яқин йилларда «яшил» энергия ишлаб чиқариш бўйича энг йирик марказлардан бирига айланиши керак, деди президент
Яқин йилларда Қорақалпоғистон «яшил» энергия ишлаб чиқариш бўйича энг йирик марказлардан бирига айланиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукусдаги йиғилишда сўзлаган нутқида маълум қилди.
Сўнгги йилларда республикада 860 МВт янги энергетика қувватлари ишга туширилди. Электр энергияси ишлаб чиқариш 4 баробарга ошиб, 5,33 миллиард киловатт-соатга етди. Бу аҳоли ва корхоналарнинг йиллик талабидан деярли 3 баробар кўпдир.
Давлат раҳбари Беруний ва Қораўзак туманларида шамол электр станциялари қурилиши туфайли умумий ишлаб чиқаришда «яшил» энергия улуши 23 фоизга етганини таъкидлади.
Куни кеча Шавкат Мирзиёев бир қатор лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишига старт берди. Ишга туширилганлар қаторида Қораўзак туманидаги умумий қуввати 300 МВт бўлган иккита шамол станцияси ва қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими бор.
Қўнғирот туманида қуввати 1,5 ГВт бўлган йирик шамол электр станцияси қурилиши фаол босқичга ўтмоқда. Қиймати 2,6 миллиард долларлик лойиҳа Саудиянинг ACWA компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 1500 км юқори куланишли магистрал электр тармоқларини тортиш, 500 кВ куланишли учта подстанция қуриш ва яна иккитасини модернизация қилиш режалаштирилган.
2030 йилга бориб умумий қуввати 3300 МВт бўлган шамол электр станцияларини ишга тушириш кутилмоқда, «яшил» энергия улуши эса 76 фоизгача ошиши керак. Бундан ташқари, қуввати 400 МВт бўлган энергия сақлаш тизимлари яратилади.

