Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятларини биласизми?

Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятларини биласизми?
Табиатнинг бебаҳо неъматларидан бири саналган қора седана қадим замонлардан бери турли хасталикларни даволашда ишлатиб келинган. Унинг таркибидаги фойдали моддалар организм иммун тизимини мустаҳкамлаш, юрак-қон томир фаолиятини яхшилаш, тери ва соч саломатлигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, кўплаб салбий омилларга қарши курашишда ёрдам беради. Қуйида қора седананинг яна бир қатор шифобахш жиҳатлари ҳақида сўз боради.
Седананинг даволовчи хусусиятлари тарихи жуда қадимга бориб тақалади, буни неолит ва мезолит даврига оид қазишмаларда қора седана уруғлари топилгани ҳам тасдиқлайди. Уни доривор ўсимлик сифатида Гиппократ, Плиний ва Диоскоридлар қўллаган. Ибн Сино асарларида эса қора седана “организмнинг энергиясини рағбатлантирадиган, тушкунлик ва чарчоқни бартараф этадиган уруғ” деб қайд этилган.
Седананинг фойдали хусусиятлари бўйича тадқиқотлар
ХХ аср ўрталарида турли халқаро университетлар томонидан 500 дан ортиқ экспертлар кўриб чиққан тадқиқотлар эълон қилинган бўлиб, натижада қора седана қўлланиши турли касалликларни даволашда самарали экани исботланган. Шу билан бирга, қора седана кўникиб қолиш, аллергик реаксиялар ва интоксикация каби таъсирларга эга эмас.
Бугунги кунда қора седананинг қуйидаги фармакологик таъсирлари маълум: спазмларга қарши ва оғриқ қолдирувчи; антибактериал ва замбуруғларга қарши; яраларга қарши ва гепапротектив (жигарни ҳимоя қилиш); антиоксидант ва аллергияга қарши; антивирус эффекти (интерферон индуктори); диабетга қарши (инсулин сезгирлигини табиий регулятори) ва гипотоник таъсири; бронходилататор ва ренопротектив (буйракни ҳимоя қилиш); ўсимталарга қарши ва иммунитет кучайтирувчи.
Қора седананинг фойдали хусусиятлари
Унинг 100 граммида ушбу микроелементнинг деярли кунлик меъёри (1000 мг) мавжуд бўлади. Шунингдек, таркибидаги рух суякларнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.
Седана “ёмон” холестеринларни камайтириш хусусиятига эга антиоксидантларга бой. Қолаверса, унда қон босимини назорат қилувчи магний ҳам бор.
Ичаклар фаолияти учун
Таркибидаги фойдали ёғлар сабаб ушбу маҳсулот ичаклар фаолиятини ҳам яхшилайди. Ундаги антиоксидантлар иммунитетни мустаҳкамлайди, клетчаткалар эса жигарни ҳимоя қилиб, организмдан токсинларни чиқариб юборишга ёрдам беради.
Аъло кайфият
Калсий ва магний уйғунлиги асабийлик ва стрессга қарши яхши самара беради. Триптофан ва тиамин эса организмда “бахт гормони” серотонин ишлаб чиқарилишига кўмаклашади.
Аёллар учун фойдаси
Шунингдек, менопауза даврида ҳам яхши натижа беради. Унинг таркибидаги фитоестроген аёллар гормони эстрогеннинг ўрнини босади ва организмнинг эрта қаришининг олдини олади.
Шарқ фитотиббиётида қора седана эшитиш ва кўриш қобилиятини яхшилаши, хотирани мустаҳкамлаши, ҳатто оқарган сочлардан қутулишга ҳам ёрдам бериши таъкидланган. Японияда оқ сочли аёл ва эркаклар ўртасида тажриба ўтказилган бўлиб, унга кўра ҳар бир иштирокчи кунига икки қошиқ қора седана истеъмол қилган. Орадан икки ой ўтиб, иштирокчиларнинг сочлари қорая бошлаган.
Эркаклар учун фойдаси
Седана таркибидаги рух ва мис эркаклар саломатлиги учун муҳим. Ушбу микроелементлар қон айланишини яхшилайди, А ва Э витаминлари ҳам фойдали ҳисобланади.
Қанча миқдорда истеъмол қилиш керак?
Кимларга тавсия қилинмайди?
Буйрак ва сийдик пуфагида муаммо бўлганлар седана қўшиб тайёрланадиган таомлардан узоқроқ туриши керак. Етарлича калорияга бой экани, унинг 100 граммида 560 ккал бўлгани сабабли ҳам парҳез қилаётганларга ундан тийилиш маслаҳат берилади.
Қандай сақлаш керак?
Қоронғи ва салқин жойда герметик идишда сақланса, қора седанани уч ойгача сақлаш мумкин. Ярим йил давомида сифати бузилмаслиги ва айнимаслиги учун уни музлаткичга қўйиш керак.

