Маҳаллий

Қонунни менсимаган ҳайдовчи икки йилга озодликдан маҳрум этилди

Судда Ш.Р. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Ўзининг судда билдиришича, ўшанда турмуш ўртоғи туман марказидаги

**Қонунни менсимаган ҳайдовчи икки йилга озодликдан маҳрум этилди**

Бухорода транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганига қарамай, бир неча бор қонунни бузган ҳайдовчи суд қарори билан икки йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят суди ахборот хизмати раҳбари Феруз Шаропов маълум қилди.

Суд ҳужжатларига кўра, 29 ёшли Ш.Р. 2025-йилда жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилган. Ўшанда унга икки йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 9 миллион 375 минг сўм жарима жазоси тайинланган эди. Бироқ, бу жазо унга етарли сабоқ бўлмаган.

Кўп ўтмай, Ш.Р. яна ҳуқуқбузарлик содир этиб, автомобил бошқарган. Бу сафар ҳам транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганига қарамай, рулга ўтирган. ЙҲҲБ ходимлари томонидан аниқланган ушбу ҳолат юзасидан унга яна маъмурий чора қўлланилиб, 18 миллион 750 минг сўм миқдорида жарима тайинланган. Унга яна рулга ўтириш аввалги маъмурий жазолардан кейин жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилган.

Қонун-қоидаларни менсимай, ўз билганидан қолмаган Ш.Р. яна бир бор рулга ўтирган. Жорий йилнинг март ойида Ғиждувон тумани, «Дегрезон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички автомобил йўлида ўзига тегишли бўлган автомашинасини бошқариб ҳаракатланган. Бу гал эса унинг учун оддий масаладек туюлган ҳаракати жарима билан тугамаган.

Судда Ш.Р. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Унинг судда билдиришича, ўшанда турмуш ўртоғи туман марказидаги касалхонада бўлган. Ундан хабар олиш учун шошилинч равишда касалхонага бориш зарурати туғилган ва шу сабабли автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлишига қарамай, уни бошқарган.

— Бироқ, қонун нуқтайи-назаридан, шахсий сабаб ёки шошилинч зарурат сифатида кўрсатилган ҳолат транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг яна рулга ўтиришини қонуний қилиб қўймайди,—деди суд раиси Фарҳод Эргашев.

Натижада Ш.R.ning ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 261²-моддаси (Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқариши) билан айбдор деб топилган ва икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

— Шунингдек, у уч йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинди. Жазони манзил-тартибли колонияда ўташи белгиланди. Ва у тўғридан-тўғри суд залидан қамоққа олинди,—деди суд раиси.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.