«Қўлимга қурол олгандан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл.

Россияга ишлаш учун кетган самарқандлик Диёрбек ўз ҳаётидаги энг оғир синовлардан бирини бошидан ўтказди. У миграция масаласини ҳал қилиш таклифи берилган жойга борганида, унга ҳарбий шартнома имзолатилган ва кейинчалик Россия армияси таркибига тушиб қолганини айтмоқда..

«Қўлимга қурол олишдан кўра, ўрмонда ўлишга тайёр эдим» - 14 кунлик хавфли йўл.

Россияга ишлаш мақсадида йўл олган самарқандлик Диёрбек ўз ҳаётидаги энг қийин синовлардан бирини бошидан ўтказди. У миграция масаласини ҳал қилиш таклифи берилган жойга борганида, ҳарбий шартнома имзолашга мажбур бўлиб, кейинчалик Россия армиясига қўшилиб қолганини айтмоқда.

Рус тилини билмаслиги ва ҳужжат мазмунини тушунмаслиги сабабли, нималарга имзо қўяётганини англамаган йигит бир неча ой давомида ҳарбий қисмларда бўлишга мажбур бўлган.

Унга жанг қилиш ва машғулотларда қатнашиш талаб қилинган, аммо у буни рад этганини билдирди.

“Мен уларнинг урушида жанг қилмайман. Бу менинг Ватаним эмас. Агар ўз Ватаним бўлганида, охиригача жанг қилардим”, - дейди Диёрбек.

Унинг айтишича, рад жавобидан сўнг унга нисбатан босимлар бошланган. Калтакланиш, очлик ва оғир қийинчиликларга дуч келган. Бироқ у жанг қилишдан кўра, бошқа қийинчиликларни кўтаришни афзал билган.

Унинг асосий мақсади битта - у ердан қочиш эди.

Диёрбек қочишга қарор қилгач, унинг олдида яна бир катта синов турганди. У Воронеждан Москва томон йўл олди.

Бу оддий сафар эмасди. Ҳар қадам хавфли бўлиб, агар қўлга тушса, шу пайтгача кўрган азобларидан ҳам оғирроқ жазога маҳкум бўлишини биларди. У хавфсизлик учун машина ёки поездда эмас, пиёда ҳаракат қилди. Фуқаро кийимида, сумкасига озиқ-овқат олиб йўлга тушди.

У қишлоқларга яқинлашмасликка ҳаракат қилди. Одамларга кўринмаслик учун асосан ўрмонлар, темирйўл атрофлари ва катта йўллар ёқасидан юрди.

Озиқ-овқати тугагач, тирик қолиш учун оғир шароитларга дуч келди.

“Кечалари чиқиндилардан егулик қидирган пайтларим бўлди. Ариқ ва каналлардаги сувларни ичишга тўғри келди", - дейди у.

Бироқ уни қўрқитган нарса очлик ёки ёлғизлик эмасди.

"Мен тоғда ўсганман. Ўрмонда қолишдан қўрқмадим. Менинг қўрққаним - яна тутиб олишлари ва ортга қайтаришлари эди", - дейди Диёрбек.

“Ўзбекистон байроғини кўрдим, қўрқув йўқолди...”

14 кундан кейин у Москвага етиб борди. Ўзбекистон элчихонаси биноси олдидаги байроқни кўрган лаҳзасини у алоҳида эслайди.

"Ўзбекистон байроғини кўрганимда ичимдаги қўрқув кетди. Ўзимни хавфсиз ҳис қилдим", - дейди Диёрбек.

Элчихона ёрдами билан у Ўзбекистонга қайтарилди. Бугун Диёрбек ота-онасининг бағрида.

"Ота-онамнинг қувонганини кўриб, у ердаги ҳамма азобларим тарқаб кетди", - дейди у.

Бу суҳбат бир ёш йигитнинг қисмати орқали чет элга ишлаш учун кетаётган минглаб юртдошларимизни огоҳлантириш мақсадида тайёрланди. Тилни ва ҳуқуқни билмаслик, ҳужжатларни англамасдан имзолаш, шунингдек, урушга жалб этиш билан боғлиқ турли босим ва мажбурлашларга дуч келиш инсонни кутилмаган синовларга солиб қўйиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.