Қизиқчи Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосарлигига тайинланди

Қизиқчи Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда узоқ йиллардан буён ижод қилиб келаётган машҳур қизиқчи ва сўз устаси Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу хабар қизиқчининг маъмури томонидан “Дарё” нашрига маълум қилинди.
Шукурулло Исроилов 1970-йил 14-январда Тошкент шаҳрида туғилган. Мактабда ўқиб юрган пайтларида мусиқа мактабининг рубоб йўналишида таълим олган. Кейинчалик Тошкент давлат санъат ва маданият институтининг театр факултетини ҳамда Шарқшунослик институтининг халқаро факултетини тамомлаган. У санъат соҳасидаги фаолиятини 1982-йилда бошлаган. Кўп йиллар давомида “Мирзо” қизиқчилар театри билан ҳамкорликда ишлаган ва жамоанинг таниқли аъзоларидан бирига айланган.
Етимликда улғайган, “морг”да ишлаган ва ўзидан 10 ёш катта аёл билан оила қурган Шукурулло Исроилов 55 ёшда (фото, видео).

