Қирğизистондаги 5,2 магнитудали зилзила Öзбекистоннинг уç вилоятида сезилди
4-ноябр куни тунда Қирğизистонда 5,2 магнитудали зилзила содир бöлди. Ер силкиниşи Öзбекистоннинг Андижон, Фарğона ва Наманган вилоятларида ҳам сезилди.

Қирғизистондаги 5,2 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг уч вилоятида сезилди.
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила соат 02:34:15 да қайд этилган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.
Зилзила эпицентри Қирғизистоннинг Ўш ҳудудига тўғри келган. У Тошкентдан 373 километр жануби-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудида ер силкинишининг сезилиш кучи қуйидагича бўлган:
Андижон вилоятида - 2–3 балл;
Фарғона вилоятида - 2–3 балл;
Наманган вилоятида - 2 балл.
Эпицентр координаталари 39,84 даража шимолий кенглик ва 73,21 даража шарқий узунликни ташкил этган.

