Қирол Çарлз ИИИ қул савдосини тарихнинг şармандали саҳифаси деб атади
Қирол Çарлз рафиқаси билан Кариб денгизи мамлакатлари бöйлаб сафарда бöлиб турибди ва уşбу сафар олдидан Британияда қул савдосининг оқибатлари ҳақидаги баҳс-мунозаралар яна авж олди.

Қирол Çарлз ИИИ қул савдосини тарихнинг şармандали саҳифаси деб атади
Буюк Британия қироли Çарлз ИИИ Ҳамдöстлик саммитининг очилишидаги нутқида, кутилганидек, Британиянинг трансатлантик қул савдосидаги иштироки учун узр сўрамади, бироқ ўтмишнинг бу ҳодисасини «қалбини чуқур қайғуга тўлдирувчи» тарихнинг шармандали саҳифаси деб атади.
Қирол Çарлз ўз нутқида ўтган асрлардаги трансатлантик қул савдоси қурбонларининг тақдири уни қанчалик чуқур қайғуга солишини таъкидлашга ҳаракат қилди.
«Қулга айлантирилган одамларнинг трансатлантик савдоси ҳамон ушбу ороллар ва Ҳамдöстликнинг бошқа аъзолари устига соя солиб турибди. Аввал айтганимдек, тарихнинг бу шармандали боби юрагимни даҳшатга, қалбимни эса чексиз қайғуга тўлдиради», - деди қирол.
«Бизга тарихни танлаш ёки ўзгартириш имкони берилмаган, - деб сўзида давом этди у. - У биз таниши мумкин бўлмаган аждодларимиздан ўзининг барча мураккабликлари билан бизга мерос бўлиб қолган. Ушбу меросимиз уларнинг ютуқларини ҳам, хатоларини ҳам, эзгу ишларини ва улар содир этган адолацизликларни ҳам ўз ичига олади».
Қироллик жуфтлиги Кариб денгизи мамлакатлари бўйлаб сафар доирасида Ҳамдöстлик саммитига ташриф буюрди ва Çарлз ИИИ ушбу сафарнинг барча босқичларида қул савдоси мавзусига тўхталиб ўтмоқда.
Ушбу сафарнинг илк манзили бўлган Баҳама оролларида қирол Çарлз ўз нутқида қулларнинг азоб-уқубатлари ҳақида гапирди, сўнгра Гаянада қуллар иш ташлашининг шафқацизларча бостирилиши қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилди.
Миллатлар ҳамдöстлиги - аксарияти Африка, Осиё ва Кариб ҳавзасида жойлашган 56 та мустақил давлат бирлашмасидир. Уларнинг барчаси бўлмаса-да, кўпчилиги ўтмишда Британия мустамлакаси бўлган. Британия монархи Буюк Британиядан ташқари Ҳамдöстликнинг 14 та мамлакатида ҳамон давлат раҳбари ҳисобланади.
Ҳамдöстлик мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг учрашуви ҳар икки йилда бир марта, ҳар сафар янги мамлакатда ўтказилади.

