Дунё

Қирғизистонда «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлининг энг баланд кўприги қурилмоқда

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлида баландлиги 122 метр бўлган кўприк қурилмоқда.

Қирғизистонда «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлининг энг баланд кўприги барпо этилмоқда

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўли линиясидаги энг баланд кўприк қурилиши давом этмоқда.

Кеч-Алат дарёси устидан ўтувчи кўприкнинг умумий узунлиги 956,67 метрни ташкил этади. Унинг энг баланд тирқиши (опораси) баландлиги 96 метр, иншоотнинг умумий баландлиги эса 122 метрга етади.

Қирғизистоннинг «Туусу» ахборот агентлиги хабар беришича, ушбу кўприк «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлининг бутун узунлиги бўйлаб энг баланд иншоотга айланади.

Ҳозирги вақтда кўприк пойдеворини ётқизиш ишлари тўлиқ якунланган. Тирқишлар ва устунлар қурилиши 54 фоизга бажарилган.

«Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси Хитойни Қирғизистон ва Ўзбекистон билан боғлайдиган янги транспорт йўналишини яратишни назарда тутади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.