Иқтисодиёт

Қирғизистоннинг Хитойдан қанча қарзи борлиги очиқланди

Қирғизистоннинг Хитой олдидаги қарзи маълум қилинди

Қирғизистоннинг Хитойга бўлган қарзи 1,4 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Умутжан Аманбаев 2025-йилги республика бюджетининг ижроси ҳақидаги ҳисобот муҳокамаси вақтида айтиб ўтди.

Аманбаевнинг сўзларига кўра, илгари Хитой олдидаги қарз мамлакат жами қарзларининг 40 фоизигача бўлган. Кейинчалик бу улуш 27 фоизга камайган.

“2020-йилгача бу қарз мамлакат бюджетининг жами даромад қисмининг 90-100 фоизигача бўлган. Жорий йилнинг етти ойи бўйича таҳлил ўтказдик, Хитойга қарздорлик бюджет даромадларининг атиги 16 фоизини ташкил этди. Яъни, биз бугун барча қарзни муаммосиз тўлашимиз мумкин, аммо, албатта, тўлов муддатларига риоя қилиш ва қарздан босқичма-босқич қутулиш яхшироқдир”, деди Аманбаев.

Вазир ўринбосари ҳозир барча кредитлар фақат ривожланиш учун олинаётганини ва улар иқтисодий ўсиш билан боғлиқлигини таъкидлади.

“Қарзни тўлашга 77 миллиард сом йўналтирилди, шундан 70 фоизи — ташқи қарзга. Ҳозир бизда муддати ўтган қарз деган тушунча йўқ. Мамлакатни ривожлантириш учун кредит олишдан қўрқмаслик керак”, дея қайд этди у.

Қирғизистон президенти 2025-йилда мамлакат ташқи қарзини бир кунда тўлаш мумкинлигини айтганди. У иқтисодиёт барқарор ўсиб бораётганини, ташқи қарз ҳажми эса сезиларли даражада камайганини билдирган. Жумладан, 2020-йилда ташқи қарз ялпи ички маҳсулотнинг 54 фоизини ташкил этган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич тахминан 25 фоиз эканини айтганди.

“Иқтисодиёт учун ҳеч қандай хавф йўқ. Биз ташқи қарзни бир кунда тўлашимиз мумкин, лекин бу манфаатли эмас — фоизлар юқори бўлади, жарималар назарда тутилган. 2035-йилга бориб биз илгари олинган кредитлар билан муаммосиз ҳисоб-китоб қиламиз”, деган эди давлат раҳбари.

Маълумот учун, 2023-йилда Жапаров мамлакатларни ва халқаро молия ташкилотларини республиканинг қарзидан кечиб, у ерда энергетика обьектларини қуришни бошлашга чақирганди. 2024-йилда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қирғизистоннинг 58,9 миллион долларлик ташқи қарзидан кечганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.