Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда сезилди
Қирғизистоннинг Жалолобод ҳудудида содир бўлган 4,3 магнитудали зилзила кучи Андижон вилоятининг қатор ҳудудларида 2 балл кўринишида сезилди.

Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда ҳам сезилди
1-октабр куни соат 13:17 да Қирғизистонда зилзила юз берди, дея хабар бермоқда. 4,3 магнитудали ер силкинишининг эпицентри Жалолобод ҳудудига тўғри келган. Чуқурлиги: 10 км.
Ҳодиса Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри, Қўрғонтепа, Пахтаобод ва Жалақудуқ туманларида 2 балл кучида сезилди.
Аввалроқ, 28-сентабр куни тонгда Тошкент вилоятининг айрим туманларида ҳам зилзила содир бўлганди. Унинг кучи эпицентр бўлган Пискент туманида 2−3 балл бўлиб сезилган.

