Дунё

Қирғизистонда халқаро қидирувда бўлган икки ўзбекистонлик ушланди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда “24.kg” нашри шаҳар милиция бошқармасига таяниб хабар берди.

Қўлга олинганлардан биринчиси, 1988-йилда туғилган шахс 6-август куни Масалиев кўчасидаги хонадонлардан бирида ушланган. Андижон вилоятида яшовчи бу шахс илгари бир неча бор судланган. У 2025-йил 31-декабрдан бери халқаро қидирувда бўлиб, Ўзбекистонда фуқароларга ва ҳуқуқ-тартибот ходимларига нисбатан куч ишлатиш билан боғлиқ жиноятларда гумонланмоқда.

Иккинчи шахс, 1985-йилда туғилган фуқаро 7-август куни Авиценна кўчасида қўлга олинган. У ҳам Андижон вилояти резиденти бўлиб, Тошкентда қотиллик содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган.

Ҳозирда ҳар иккала шахс Ўш шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда. Уларни Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига топшириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қирғизистонда 3 йил давомида қидирувда бўлган ўзбекистонлик ака-укалар ҳам ушлангани хабар қилинган эди. Қадамжой туманида қўлга олинган бу шахслар фуқароларни пластик дераза ясаб бериш ваъдаси билан алдаганликда гумонланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.