Спорт

Қирғизистонда УФС турнири ўтказилиши мумкин — ОАВ

Қирғизистонда УФС турнири бўлиши мумкин — ОАВ

УФС ўз турнирларидан бирини Қирғизистонда ўтказиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда ММА жангчиси Валентина Шевченко журналистларга маълум қилди.

“ УФС турнири Қирғизистонда ўтказилишини жуда хоҳлайман ва бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Ташкилот ҳам ғоямни қўллаб-қувватлади ҳамда унга қизиқиш билдирди. Умид қиламанки, томонлар келишувга эришади ва биз Қирғизистонда УФС турнирини ўтказамиз ”, дейди Шевченко.

Ҳозирда УФСъда Қирғизистон шарафини тўрт нафар жангчи ҳимоя қилмоқда. Улар Валентина Шевченко, Миқтибек Оролбай уулу, Уран Сатибалдиев ва Муртазали Магомедовдир.

Маълумот учун, УФС шу кунгача дунёнинг 33 та давлатидаги 170 та шаҳарда жами 788 та турнир ўтказган.

Осиёда эса УФС турнирлари Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Озарбайжон, Филиппин ва Қатарда ўтказилган. Умуман олганда, УФС турнирлари асосан АҚШ, Канада, Бразилия ҳамда Европа, Осиё ва Океаниянинг айрим давлатларида ташкил этиб келинади. Бироқ ташкилот Марказий Осиёда ҳали бирор марта турнир ташкил қилмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.