Қирғизистон Ўзбекистондан келтирилган 23 тонна сабзавотни қайтариб юборди

Қирғизистон Ўзбекистондан олиб келинган 28 тонна сабзавотни ортга қайтарди. Бу ҳақда “24.kg” нашри Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб хабар берди.
Маҳсулотлар “Қизил-Қия — автойўл” фитосанитария назорат пунктидан қайтарилган. Юк таркибида 23 тонна пиёз ва 5 тонна сабзи бўлган. Текширув давомида мутахассислар маҳсулот қадоғида мажбурий маркировка мавжуд эмаслигини аниқлаган.
Карантин остидаги маҳсулотларни маркировкасиз олиб кириш Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг ягона фитосанитария талабларини бузиш ҳисобланади. Шу боис, ушбу юк импорт қилинган давлатга қайтариб юборилган.
Бу қўшни давлатнинг товарларни ортга қайтариши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Қирғизистон маркировка йўқлиги сабабли июн ойида 650 килограмм колбасани, май ойида эса 21 тонна тарвузни ортга қайтарган эди. Январ ойида фитосанитария сертификати ва маркировкаси бўлмагани учун қарийб 27 тонна пиёз ҳам Ўзбекистонга жўнатиб юборилган. Шунингдек, 2025-йилда писта ва қовун юклари билан боғлиқ шундай ҳолатлар кузатилган.

