Иқтисодиёт

Қайси ҳудудларда хорижий корхоналар сони кўпроқ?

Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар энг кўп Тошкент шаҳрида жойлашган

Қайси ҳудудларда хорижий корхоналар сони кўпроқ?

2026-йил 1-сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида 21 490 та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатган.

Шулардан 13 412 таси Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Бу жами корхона ва ташкилотларнинг 62,4 фоизини ташкил этади.

Тошкент вилояти 2 997 та корхона билан иккинчи ўринда қайд этилган. Кейинги ўринларда Самарқанд вилоятида 776 та, Фарғона вилоятида 678 та ва Сурхондарё вилоятида 653 та шундай корхона мавжуд бўлган.

Андижон вилоятида хорижий инвестициялар иштирокидаги 528 та корхона ва ташкилот фаолият юритган. Бухоро вилоятида бу кўрсаткич 457 тани, Сирдарё вилоятида эса 351 тани ташкил этган.

Навоий вилоятида 336 та, Наманган вилоятида 331 та, Жиззах вилоятида 290 та корхона қайд этилган. Қорақалпоғистон Республикасида бундай корхоналар сони 271 тани, Хоразм вилоятида 216 тани, Қашқадарё вилоятида эса 194 тани ташкил этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.