Лайфстайл

“Қасос ўти”: машҳур ҳинд филмининг суратга олиниш тарихи ҳақида қизиқарли фактлар

“Қасос ўти”: машҳур ҳинд филмининг суратга олиниш тарихи ҳақида қизиқарли фактлар

Ҳинд киноижодкорлари 1983-йилда Австралиянинг “Эдемга қайтиш” сериали ремейки бўлган “Қасос ўти”ни томошабинларга тақдим этган. Филмнинг яратилиш тарихи ҳақидаги маълумотлар кўплаб мухлислар учун албатта қизиқарли бўлиши мумкин.

Рекҳа Болливудда машҳурликка эришишдан аввал кўплаб синовларни бошдан кечирган. Актриса “Уй” ва “Тақдир ҳукмдори” каби филмлардаги роллари билан танилишидан олдин 50 дан ортиқ филмда суратга тушган.

У “Опа-сингиллар” (1980-йил) ва “Умрао Жаан” (1981-йил) филмларидан кейин мукофот олган бўлса-да, унинг иштирокидаги айрим картиналар муваффақияцизликка учраган. Орадан кўп ўтмай ҳинд кино оламида янги юлдузлар — Шридеви ва Мадҳури Дикшит пайдо бўлгани сабабли Рекҳа ўзининг 1-рақамли актриса мақомини йўқотган.

Ёзувчи Ёсир Усмон “Рекҳа: Айтилмаган ҳикоя” асарида “Қасос ўти” драмасини “унинг бутун ҳаётидаги энг яхши роли бўлганини” қайд этади. Филмни Рекҳанинг “Опа-сингиллар” (1980-йил) даги ҳамроҳи, актёр Ракеш Рошан суратга олган.

“Қасос ўти”да Рекҳа икки нафар кичкина боласи билан ёлғиз қолган Арти исмли бева аёл образини гавдалантирган. У бойнинг ёлғиз қизи бўлса-да, фарзандлари билан фермада оддий ҳаёт кечиради.

Кейинроқ Артига ўзининг келишган жияни Санжайни таништиришади, бу ролни Кабир Беди ижро этган.

Эртаси куни Арти, унинг дугонаси ва Санжай кўлга боради. Санжай Артини тимсоҳлар кўп бўлган сувга итариб юборади. Сув қонга тўлгач, Санжай Артини ўлган деб ўйлайди.

Шундан сўнг Санжай атрофдагиларга ўзининг асл қиёфасини кўрсата бошлайди. Айни пайтда Арти меҳрибон бир инсоннинг ёрдами билан мўжизавий тарзда тирик қолади. Бироқ у ойнага қарагач, даҳшатга тушади.

Ҳиндистонга қайтган Арти ўзини машҳур модел Жёти сифатида кўрсатиб, Санжайдан қасос олишга қарор қилади.

Артининг кўлга ташлаб юборилиши, унинг омон қолиши ва замонавий макияж ҳамда ранг-баранг либослар билан модага қайтиши саҳналари асл манбадан олинган. “Эдемга қайтиш” филмидаги Стефани (Ребекка Жиллинг ижросида) ҳам унинг “ўлими” учун мотам тутадиган содиқ итга эга бўлган.

Бироқ ўша даврда Болливудда бу ёш актрисалар учун катта ёш ҳисобланган. Актриса филмда икки образ — оддий Арти ва гўзал модел Жётини ўйнаши керак эди.

“Филм Болливуднинг одатий шаблонли бурилишлари билан безатилган эди”, — деб ёзади Усмон. Иккинчи қисмдаги Рекҳанинг гардероби бугун эскирган кўриниши мумкин, аммо бу 1980-йиллар модаси эди. Шунга қарамай, ўша давр томошабинларига филм жуда манзур бўлган.

Ушбу картина “Эдемга қайтиш” ремейкида қақнус қушидек қайта туғилган ва оммани ўз шиддати билан ҳайратда қолдирган Рекҳанинг шон-шуҳрати чўққисига айланди.

Шундан кейин айримлар актрисани “Леди Амитабҳ” деб атай бошлади.

Рекҳа “Энг яхши актриса”, Сону Валия “Энг яхши иккинчи пландаги актриса” ва муҳаррир Санжай Верма “Энг яхши монтаж” йўналишида мукофотга сазовор бўлди.

Бунинг сабаби шуки, бирорта ҳам Болливуд актёри Санжай ролини ўйнашга рози бўлмаган. Ракеш Рошан салбий қаҳрамон ролини ижро этадиган актёрни топиш қийин бўлишини биларди, бундан ташқари бу лойиҳада асосий эътибор актрисага қаратилган эди.

Кабир Беди эса ўша пайтга келиб аллақачон дунё бўйлаб машҳур бўлиб улгурган, чунки у ўзининг энг таниқли хорижий ишлари — Италиянинг “Сандокан” мини-сериали ва Жеймс Бонд ҳақидаги филмида суратга тушган эди.

“У биздаги ҳеч бир актёр ёвуз қаҳрамон ролини қабул қилмаётганини, мен унинг охирги умиди эканлигимни айтди”, деб эслайди Кабир. Беди уч ой вақт оладиган лойиҳада суратга тушишга рози бўлган.

У Анита Ражни Нандини ролида кўришни истаган, бироқ актриса салбий рол ўйнашни хоҳламагани учун рад этган. Унинг бу ролни рад этиши 1985-йилги “Ҳиндистон гўзали” Сону Валияга насиб этиб, унга нафақат мукофотлар ва томошабинлар меҳрини, балки суратга олиш майдончасида Кабир Бедининг муҳаббатини ҳам олиб келган.

Масалан, Рекҳа ва Шатругҳан Синҳа ўтмишдаги келишмовчиликлар сабаб бир-бири билан гаплашмаган ва режиссор уларни яраштиришга уриниб кўрган бўлса-да, бунга эриша олмаган.

Кабир Беди ссенарийдан қониқмаган ва филмдаги воқеаларга бир неча бор ўзгартириш киритишни сўраган. Ракеш Рошан айрим саҳналарни ўзгартирган, аммо умуман олганда сюжет бўйича ўз позициясида қолган.

Унинг телугу тилидаги Сухасини ролини ижро этган “Гаутами”, Радҳика иштирокидаги тамил тилидаги “Ўзгаришлар шамоли” каби вариантлари бор.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.