Маҳаллий

Қашқадарёнинг баланд тоғли ҳудудида қор ёғди

Қашқадарёнинг баланд тоғли ҳудудида қор ёғди

Қашқадарёдаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасида қор ёғди. Бу ҳақда 4-сентябр куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, қўмита ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасида ҳаво кескин совиган. Шунингдек, қўриқхонанинг Мираки ва Ғелон бўлимларининг юқори ҳудудлари қор билан қопланган.

Сентябр ойида ўртача ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрга яқин бўлиши, республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

“Ҳисор” давлат қўриқхонаси 1983-йилда Қашқадарё вилоятида “Ҳисор” тизмаси шимоли-ғарбий тармоқлари табиий комплексларини асл ҳолича сақлаб қолиш, улардаги табиий жараёнларнинг боришини ўрганиш, табиатни муҳофаза қилишнинг илмий асосларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда ёввойи табиатдаги ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган. Қўриқхона Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларидан иборат.

“Ҳисор” майдони жами 80 986 гектар бўлиб, унинг 24 308 гектари ўрмон билан қопланган. 35 минг гектар майдон эса баланд тоғлар, қоялар, жарликлар ва музликлардан иборат.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.