Қашқадарёлик аёл 13 йиллик оғир касалликдан қандай халос бўлди?
Оғир касаллик - тақдирнинг синови. Хусусан, қашқадарёлик Феруза Хушвақтова 20 ёшида тўсатдан юролмай қолганди. Бу дард 13 йил давом этди. Шу орада бемор қизнинг фотиҳа тўйи бузилди, ота-онаси оламдан ўтди. Аммо Феруза соғайишдан умидини узмади.

Қашқадарёлик аёл 13 йиллик оғир хасталикдан қандай қутулди?
Жарроҳларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли у яна оёққа турди. Иккала чаноқ-сон ва тизза бўғимларида навбати билан амалга оширилган 4 та мураккаб операциядан сўнг Феруза яна соғлом ҳаётга қайтди. У аввалгидек мустақил юришни яна бошлади.
Матбуот хизмати тайёрлаган видеода ушбу матонатли аёлнинг ҳаёт йўли, тақдирнинг кутилмаган синовлари ва мукофотлари унинг ўз тилидан ҳикоя қилинади.

