Маҳаллий

Қашқадарёдаги корхона экспортни 40 млн долларга етказмоқчи

Шавкат Мирзиёев «Қашқадарё» эркин иқтисодий зонасида 8,5 млн долларлик сармоя асосида қурилган мева-сабзавотни қайта ишлаш

Қашқадарёдаги корхона экспорт ҳажмини 40 млн долларга етказишни мақсад қилган

Президент Шавкат Мирзиёев «Қашқадарё» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «Восуне Фоод Ингредиенц Карши» корхонасини бориб кўрди.

АҚШнинг «Восуне Интернатионал Инс» компанияси сармояси асосида қурилган ушбу корхонанинг қиймати 8,5 млн долларни ташкил этади. Бу ерда 150 та доимий иш ўрни яратилган.

Корхона ҳудудда етиштириладиган мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлашга ихтисослашган. Хомашёдан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрланиб, ташқи бозорларга чиқарилмоқда.

Бу ерда сабзи, булғор қалампири, ошқовоқ, олма, кўк пиёз, исмалоқ ва турли кўкатлар конвексион ускуналарда қуритилади. Мазкур технология маҳсулотларнинг табиий таъми ва озуқавий хусусиятларини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Ишлаб чиқариш жараёнининг 30 фоизи роботлаштирилган. Тайёр ингредиентлар тез тайёрланадиган таомлар, зираворлар, консервалар ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияларга етказиб берилади. Корхона маҳсулотлари Россия, Европа ва МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда. Йиллик экспорт ҳажмини 40 млн долларга етказиш режалаштирилган.

Хомашё таъминотини кенгайтириш учун Қашқадарё вилоятидаги деҳқон хўжаликлари билан тўғридан-тўғри кооперация алоқаларини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Давлат раҳбари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни ва тайёр маҳсулотлар билан танишди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.