Қашқадарёда хавфли ҳайдаш акс этган видеодан сўнг ҳайдовчилар топилди ва жазоланди

Қашқадарёда хавфли ҳайдаш акс этган видеодан сўнг ҳайдовчилар топилди ва жазоланди
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида тўй маросими вақтида йўлда хавфли манёврлар акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, автомобиль ҳайдовчилари маъмурий жавобгарликка тортилди. Кадрларда айрим машиналар давлат рақами белгиларисиз ҳаракатлангани кўринган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳайдовчиларнинг шахсини аниқлаб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказди. Қоидабузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
ИИВ ушбу ҳайдовчиларнинг қўпол қоидабузарликларидан жабр кўрган барчани 102 рақамига ёки энг яқин ички ишлар органига мурожаат қилишга чақирди.
Аввалроқ Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Мустақиллик» маҳалласи аҳолиси А-373 йўлининг 10-километридаги қайрилиб олиш жойи ёпилганидан шикоят қилган эди. Бунинг оқибатида ҳайдовчилар қарийб 7,3 километрлик қўшимча айланиб ўтиш йўлини босиб ўтишга мажбур бўлмоқда, шунингдек, аҳоли пиёдалар учун хавф-хатарлар мавжудлигини ҳам кўрсатиб ўтган.

