Иқтисодиёт

Қашқадарёда уч йилда 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда

Қашқадарёда 20 млрд долларлик лойиҳаларни қамраб оладиган уч йиллик дастур тайёрланади. Унинг доирасида 50 мингта

Қашқадарёда уч йил ичида 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда ҳудудда саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалиги кўрсаткичларини янада ошириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Йилнинг тўққиз ойида вилоят саноати 8,4 фоизга, хизматлар соҳаси 16,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги эса 4,9 фоизга ўсди. Бироқ давлат раҳбари эришилган натижалар билан вилоятнинг мавжуд салоҳияти ўртасида ҳали катта тафовут борлигини таъкидлади.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича вилоят республикада еттинчи, хизматлар бўйича тўққизинчи, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш ҳажми бўйича эса ўн биринчи ўринда турибди.

Президент туман ҳокимлари ва банклар билимга рағбат, меҳнатга имконият ва ташаббусга мадад берадиган муҳит яраца, Қашқадарё бир-икки йилда энг илғор ҳудудлар қаторига чиқиши мумкинлигини қайд этди.

Йиғилишда вилоятнинг газ, электр энергияси ва ер ости бойликларини даромадли иш ўринлари ҳамда юқори қўшилган қийматга айлантириш вазифаси қўйилди.

«ГТЛ» заводида қиймати 300 млн доллар бўлган учта йирик лойиҳа тайёрланган. Заводдан олинадиган 430 минг тонна нафта асосида янги полимерлар ва нефт-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 1,5 млрд долларлик лойиҳани амалга ошириш имконияти мавжуд.

Шунингдек, Деҳқонобод калий заводи қувватини йилига 365 минг тоннадан 600 минг тоннагача ошириш имконияти кўриб чиқилди. Кичик тоннажли кимё йўналишида эса умумий қиймати 830 млн доллар бўлган 30 дан ортиқ лойиҳавий таклиф мавжудлиги маълум қилинди.

Вилоятга тайинланган лойиҳа менежери ва бошқа масъулларга уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди. Дастур 20 млрд долларлик лойиҳаларни ҳамда 50 мингта иш ўрнини қамраб олиши керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.