Маҳаллий

Қашқадарёда сел автомобилни оқизиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Деҳқонобод туманида кузатилган сел оқибатида Дамас оқиб кетиб, ичидаги йўловчи ҳалок бўлди. Йўлдан адашиб, сел йўлида тўхтаб қолган машина чуқурликка тушиб кетган. Ҳайдовчи чиқишга улгурган, бироқ сув оқизиб кетган машинадаги йўловчининг жасади қидирув-қутқарув пайти топилган.

Қашқадарёда сел автомобилни оқизиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

13-октабр куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг тоғли ҳудудларида юз берган сел оқибатида бир киши вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ФВБ.

Маълум қилинишича, соат 17:30 атрофида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир сабабли туманнинг Қўнғирот маҳалласи Шакарбулоқ қишлоғи ҳудудидан сел оқиб ўтган.

Йўлдан адашган Дамас автомобили ҳайдовчиси ва унинг ҳамроҳи йўналишни аниқлаш учун сел-сувлари ўтадиган ҳудудда тўхтаган. Шу пайтда автомобил сирпаниб, сел йўлининг чуқурроқ қисмига тушиб кетган.

Шундан кейин ҳайдовчи машинадан тушиб, алоқага чиқишга уринган ва ҳамроҳини сел келаётгани ҳақида огоҳлантирган. Бироқ кучли сел оқими Дамас ва унинг ичидаги йўловчини оқизиб кетган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида йўловчининг жасади топилган. Ҳодиса жойига масъуллар жалб этилган, дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзгидромет 13−14-октабр кунлари қатор вилоятларнинг бир қанча туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.