Маҳаллий

Қашқадарёда экинларни суғориш учун 550 млрд сўм ажратилади

Космик маълумотлар асосида аниқланган 30 минг гектар ерни ўзлаштириш учун сув таъминотини яхшилаш ва тежамкор

Қашқадарёда экинларни суғориш учун 550 млрд сўм йўналтирилади

Қашқадарё вилоятида экин майдонларига сув етказишни яхшилаш мақсадида келгуси йилда 265 километр канал бетонлаштирилади ва 20 та насос янгиланади. Ушбу ишлар учун 550 млрд сўм ажратилади.

Президент Шавкат Мирзиёев вилоятда экин майдонларига сув етказиш мураккаб ва қимматга тушаётганига эътибор қаратди. Шунингдек, 2027-йилда фермерлар билан биргаликда 75 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилиши белгиланди.

Космик маълумотлар асосида вилоятда фойдаланишга киритиш мумкин бўлган яна 30 минг гектар ер аниқланган. Унинг энг катта қисми Муборак, Косон ва Кўкдала туманларига тўғри келади.

Нишон, Қамаши, Қарши, Миришкор, Ғузор, Яккабоғ, Китоб, Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларида ҳам қўшимча майдонлар ўзлаштирилади. Бу ишларга Мисрдан 10 нафар доимий маслаҳатчи жалб этилади.

Жорий йилда Косон, Нишон, Қамаши ва Миришкор туманларининг ҳар бирида сиғими 50 минг куб метр бўлган биттадан кичик сув ҳавзаси қурилди.

Тажрибани кенгайтириш доирасида 1 июнгача Косон, Нишон, Миришкор, Қамаши ва Яккабоғ туманларининг ҳар бирида яна иккитадан шундай сув ҳавзаси барпо этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.