Маҳаллий

Қашқадарё ва Жиззахдаги номсиз чўққилар қайта номланди

Қашқадарё ва Жиззахдаги номсиз чўққиларга янги номлар берилди

Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонасининг Ғелон бўлимида жойлашган, шу пайтгача халқ орасида “номсиз чўққи” деб аталиб келган баландликка расман “Музқоя” номи берилди. Жиззахда жойлашган яна бир номсиз чўққи эса “Қирққиз” деб қайта номланди. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори қабул қилинди.

Ҳисор давлат қўриқхонаси бошлиғи Қаҳрамон Нормуродовнинг айтишича, йиллар давомида бу баландлик оддийгина номсиз чўққи деб юритилган, унга кўплаб номлар таклиф қилинган бўлса-да, ҳозиргача расмий ном берилмаган эди. Эндиликда ҳукумат қарорига кўра, унинг атрофи тўлиқ муз билан қоплангани сабабли “Музқоя” деб номланди.

Маълум қилинишича, 81 минг гектардан зиёд майдонни эгаллаган қўриқхона ҳудудида баландлиги 2500 метрдан 4387 метргача бўлган ўнлаб чўққилар бор бўлиб, баландлиги 4360 метрни ташкил этувчи ушбу номсиз чўққи уларнинг деярли энг баланди ҳисобланади.

Шунингдек, қўриқхона маъмурияти ҳудуддаги барча табиий обьектлар ҳисобини юритиб, жами 38 та табиий обьектга ном бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритганини билдирди.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Туркистон тоғ тизмасида, Ғўралашсой ва Кўлсув сойлари оралиғида жойлашган, шу кунгача “номсиз” деб келинаётган яна бир тоғ чўққисига “Қирққиз” номи берилди.

Маълумот учун, 2026-йил 9-июлда Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатдаги айрим тоғ тизмалари, тоғлар, чўққилар, даралар, довонлар ва ғорларнинг номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда уларга янги ном бериш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур ҳужжат билан республика бўйича жами 124 та шундай географик обьектнинг номларини тартибга солиш ва уларга янги ном бериш белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.