Қаршида “правасиз” ҳайдовчи маҳалла ичида Дамасъни хавфли тарзда бошқарди
Қарши шаҳрида Дамас пиёдалар, жумладан, кичик ёшли болалар бўлган турар жойнинг ҳовлисида хавфли тарзда ҳаракатланди. Ҳайдовчи шахси аниқланиб, унга нисбатан баённома расмийлаштирилди. Ҳайдовчи ўша вақтда стрессда эканини айтиб, кечирим сўради.

Қаршида “правасиз” ҳайдовчи маҳалла ичида Дамасъни хавфли тарзда бошқаргани айтилди
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида Дамас пиёдалар, жумладан, кичик ёшли болалар бўлган турар жой ҳовлисида хавфли тарзда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ЙҲХБ ҳайдовчи аниқланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2005-йилда туғилган шахс Қарши шаҳрининг Чўлқувар маҳалласида жойлашган кўп қаватли бинолар оралаб юқори тезликда ҳаракатланган ва шу ердаги профилактика инспектори ҳамда фуқароларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмаган.
Ҳайдовчи ўша пайтда стрессда эканини айтиб, кечирим сўради.
“Ўтириш чиқиб қолганди, акамдан берухсат Дамасъни олиб чиқиб кетдим. Маҳаллада қўпол равишда тез ҳайдадим, ёш болалар чиққан экан, кўрмай қолдим. Ёнимда ёш болалар борлигини аниқ билмагандим. Энди халқимдан, ўша болаларнинг ота-онасидан минг бир узр сўрайман, пушаймонман қилган ишимдан. Ўша вақтда стресс ҳолатда эдим. „Права“ олмасдан бошқа ҳайдамайман”, — дейди ҳайдовчи.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги моддалари билан баённома расмийлаштирилди:
Автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

