Маҳаллий

Қарши шаҳри жамоат транспорти учун Хитойдан 12 та автобус олиб келинди

Қашқадарё вилоятига Хитойдан 12 та Зҳонгтонг автобуси олиб келинди. Улар яқин кунларда Қарши шаҳри ички йўналишларига брутто-шартнома асосида жойлаштирилади. Шу билан жорий йил бошидан буён вилоятга олиб келинган янги автобуслар сони 56 тага етди.

Қарши шаҳри жамоат транспорти учун Хитойдан 12 та автобус олиб келинди

Қашқадарё вилоятида жамоат транспорти паркини янгилаш доирасида навбатдаги 12 та автобус Хитойдан олиб келинди, деб хабар бермоқда.

Зҳонгтонг русумли автобуслар Қашқадарё вилоятида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи “Базарча” МЧЖ томонидан келтирилган.

Қайд этилишича, янги автобуслар яқин кунларда Қарши шаҳри ички автобус йўналишларига брутто-шартнома асосида жойлаштирилади.

Шу билан жорий йил бошидан буён Қашқадарё вилоятига олиб келинган янги автобуслар сони 56 тага етган. 2025-йилда эса вилоятга 62 та замонавий автобус олиб келинган.

Маълумот учун, Зҳонгтонг автобуслари Хитойнинг Шандун провинсиясида жойлашган Зҳонгтонг Бус Ҳолдинг Со., Лтд. компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Бундан аввал июл ойида Қарши шаҳрига Хитойдан АсиаСтар русумли 38 та замонавий автобус олиб келинган эди.

Улар шаҳарда брутто-шартнома асосида ишлайдиган икки янги йўналишга чиқарилиши кутилаётганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.