Қамоқхона аҳолиси бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон бу борада қаерда ўрин эгаллайди?

Қамоқхона аҳолиси бо'йича мамлакатларнинг янги рейтинги э'лон қилинди. О'збекистон 166-о'ринни эгаллади.
Рейтинг Жиноятчилик ва адолат сиёсати тадқиқотлари институти томонидан тузилди. У 100 000 аҳолига то'г'ри келадиган маҳбуслар сонига асосланган эди. Марказий Осиё мамлакатлари қуйидагича о'рин олди:
- Туркманистон — 4-о'рин (100 000 аҳолига 576 маҳбус);
- Қозог'истон — 103-о'рин (163 маҳбус);
- Тожикистон — 112-о'рин (145 маҳбус);
- Қирг'изистон — 145-о'рин (112 маҳбус);
- О'збекистон — 166-о'рин (85 маҳбус).
Арманистон ҳам 167-о'ринни (83 маҳбус), Грузия 41-о'ринни (285), Озарбайжон 50-о'ринни (264), Россия 35-о'ринни (300), Туркия 10-о'ринни (468) ва Украина 138-о'ринни (116) эгаллади.
Салвадор аҳолига нисбатан энг юқори қамоққа олиш даражасига эга — ҳар 100 000 кишига 1659 маҳбус то'г'ри келади. Ундан кейин Куба (794), Руанда (620), Туркманистон (576) ва Қо'шма Штатлар (542). Энг паст ко'рсаткичлар Яман (14 маҳбус), Сомалида (16) ва Лихтенштейнда (20) кузатилмоқда.
Ушбу тадқиқот миллий агентликлар ва халқаро ташкилотларнинг статистикасига асосланган. Ушбу ма'лумотлар ҳар йили Институтнинг махсус ҳисоботи "Ворлд Присон Бриеф"да чоп этилади.
Рейтингга жиноий ишлар бо'йича ҳибсда сақланаётган ёки суд қарори билан қамоқ жазосини о'таётган шахслар киритилган. Ма'мурий мақсадлар учун ушлаб турилган маҳбуслар киритилмаган.

