Пён У Сок БЦ аъзоси Жинга қўшни бўлди: актёр элита турар жой мажмуасидан салкам 10 млн долларга квартира сотиб олди

Пён У Сок БЦ аъзоси Жинга қўшни бўлди: актёр элита турар жой мажмуасидан салкам 10 млн долларга квартира сотиб олди
10-сентябр куни риелторлик ва молия доиралари вакиллари Пён У Сок Сеулнинг Ёнсангу туманидаги Ҳаннам Тҳе Ҳилл мажмуасидан 235 квадрат метрли хонадон харид қилганини маълум қилди. Актёр битим бўйича май ойидаёқ келишиб олган, 2-сентябрда эса харидни якунлаб, мулк ҳуқуқини ўз номига расмийлаштирган.
Кўчмас мулк ҳужжатларида ипотека ёки гаров ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, шу боис мутахассислар Пён У Сок суммани нақд пулда тўлаган бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда. Агар бу тасдиқланса, мазкур харид жорий йилда кредициз амалга оширилган энг йирик кўчмас мулк битимларидан бирига айланади.
“Ҳаннам Тҳе Ҳилл” оддий тураржой мажмуаси эмас, балки мақом рамзи ҳисобланади. У 2011-йилда Данкук университетининг эски кампуси ўрнида барпо этилган бўлиб, 600 та хонадонга эга 32 та бинодан иборат. Одатдаги осмонўпар бинолардан фарқли равишда, бу ерда уйлар кам қаватли, хонадонлар кенг, кўкаламзор ҳудудлар кўп ва шахсий дахлсизлик даражаси юқори.
Мазкур мажмуа Ханнам-донгнинг Сеулнинг энг нуфузли туманларидан бирига айланишида муҳим рол ўйнаган. Бу ерда кўплаб машҳур шахслар яшайди: актриса Ок Чжу Хён, актёр Со Жи Соп ҳамда БЦ аъзоси Жин. У бу ердан 2019-йилда 4,4 миллиард вон (3,2 млн доллар)га хонадон сотиб олган, кейинроқ яна бирини, 2025-йилда эса учинчисини 17,5 миллиард вон (салкам 13 млн доллар)га харид қилган.
У сериалда овчи Сон Чин У образини гавдалантирмоқда. Ушбу дорама устидаги ишлар 2026-йил баҳорида бошланган ва биринчи мавсум етти қисмдан иборат бўлади. Лойиҳа стриминг хизматининг йирик кўламдаги корейс сериалларидан бирига айланиши кутилмоқда, Пён У Сокнинг суратга олиш майдончасидаги ҳамкори эса Хан Со Хи бўлади.
Қизиғи шундаки, актёр суратга олиш ишлари билан бирга Айю билан ҳам илиқ муносабатларни сақлаб келмоқда — улар шу йил май ойида намойиши якунланган “ХХИ аср шаҳзодасининг рафиқаси” дорамасида бирга рол ўйнаган. Яқинда Пён У Сок ижтимоий тармоқларда қўшиқчининг аккаунтини белгилаб, суратлар жойлаштирди. Расмларда актриса уни қўллаб-қувватлаш учун суратга олиш майдончасига юборган ширинликлар ортилган фургон акс этган.
Фудтрак-кейтеринг компанияси ҳам суратга олиш майдончасидан кадрлар билан бўлишди ва Айю бутун суратга олиш жамоаси учун “Жаҳон юлдузи” деб номланган премиум сетга буюртма берганини қайд этди. Актёр, шунингдек, севгилисининг совғасидан ташқари, мухлислари юборган қаҳва фургонларини ҳам кўрсатди.

