Путинга огоҳлантириш ёки Эрон билан музокаралар: МРБ раҳбари нега Москвага келди?
Бир неча кун олдин АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ратклифф эълон қилинмаган ташриф билан Москвага келди. Кремл буни «махсус хизматлар тармоғидаги алоқалар» билан изоҳлади, Трамп эса Украина билан музокараларга ишора қилди.

Путинга огоҳлантириш ёки Эрон билан музокаралар: МРБ раҳбари нега Москвага келди?
25-август куни бир нечта Америка нашрлари Марказий разведка бошқармаси (МРБ – СИА) директори Ратклиффнинг Москвага учиб келгани ҳақида хабар берди. АҚШнинг ўзида бу борада расмий маълумот берилмаган бўлса-да, Флигҳтрадар24 маълумотлари Америка ҳарбий самолётининг Москванинг "Внуково" аеропортига қўнганини ва у ерда қарийб тўққиз соат бўлганини тасдиқлади.
Бу Америка разведкаси раҳбарининг сўнгги беш йилдаги Россия пойтахтига маълум бўлган илк ташрифидир. Бунгача, 2021-йил ноябрида – Россия Украинага кенг кўламли босқинни бошлашидан тахминан уч ой олдин – МРБнинг ўша пайтдаги раҳбари Вилям Бернс Путин билан учрашган эди.
ББС нашри ушбу ташриф мақсадлари ҳақида "Вашингтоннинг огоҳлантиришдан тортиб, Россияни Эрон билан музокараларга жалб қилишгача" бўлган фаразларни жамлади. Америкаликлар МРБ делегациясининг Москвага сафари ҳақида Киевни олдиндан огоҳлантирган ва шу боис Украинадан 24-августдан 26-августгача Москва, Петербург ва Россиянинг шимолий ҳудудларига ҳужумларни тўхтатиб туришни сўраган.
26-август куни тонгда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Америка разведкаси раҳбари Москвага учиб келганини тасдиқлади. Песковнинг маълум қилишича, Ратклифф Россияга "махсус хизматлар ўртасидаги алоқалар" учун ташриф буюрган. Шунингдек, Песков Ратклифф Путин билан учрашмаганини айтди ва ташрифнинг бошқа тафсилотларини келтирмади.
Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин эса ҳафта бошида Москвада МРБ директори Жон Ратклифф билан "ищи даражадаги учрашув" ўтказганини билдирди.

