Дунё

Путин ва Трамп Украинадаги уруш, Россия ва АҚШ муносабатларини тиклашни муҳокама қилди

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трамп 8-сентабр кунги телефон мулоқоти чоғида Украина можаросини тартибга солиш ҳамда Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни тиклаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Путин ва Трамп Украинадаги уруш ҳамда Россия ва АҚШ муносабатларини тиклаш масаласини муҳокама қилди

«Суҳбатда асосий эътибор Украина масаласини тартибга солишга қаратилди. Доналд Трамп можарони имкон қадар тезроқ тугатиш мақсадга мувофиқ экани ҳақидаги фикрни аниқ илгари сурди, бу эса дарҳол АҚШ ва Россия муносабатларини тўлиқ тиклаш учун салмоқли ва кенг кўламли истиқболларни очган бўларди. Айниқса, унинг фикрича, бу ҳар икки давлат учун улкан манфаатлар ваъда қиладиган савдо-иқтисодий алоқаларда акс этган бўларди. Доналд Трамп ўз президентлиги даврида бу борада ютуққа эришилишидан манфаатдор. Владимир Владимирович Путин бу кайфиятни қўллаб-қувватлади», – деди Ушаков.

Унинг айтишича, АҚШ президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ҳамда Киевга ташрифидан кейин бўлиб ўтган суҳбат бир соат давом этган ва «конструктив ҳамда жуда очиқ» руҳда ўтган.

«Ўзингиз тушунасиз, суҳбат расмий тусда бўлган, шу сабабли мен сизлар билан кўплаб муҳим тафсилотлар ва нозик жиҳатларни баҳам кўра олмасам керак. Америкалик вакилларнинг ташрифи натижалари ижобий баҳоланди ва бу йўналишда, айтганча, бошқа айрим йўналишларда бўлгани каби, ишлар давом эттирилади», – деди Ушаков.

Унинг сўзларига кўра, Путин Трампга Россия жанг майдонидаги вазиятни ва унинг ривожланиш истиқболларини қандай кўраётгани ҳақида батафсил маълумот берган.

«Айтганча, ҳарбий ҳаракатларни тезроқ якунлаш учун америкаликлар амалда нималар қила олиши мумкинлиги ҳам қайд этилди», – деди Ушаков тафсилотларга берилмасдан.

«Гўёки Россиянинг Европа давлатларига қарши душманона ниятлари борлиги ҳақидаги миш-мишларни инобатга олиб, бизнинг Европага нисбатан ҳеч қандай тажовузкор режаларимиз йўқлиги, ҳатто хаёлимизда ҳам йўқлиги таъкидланди. Россия таҳдиди ҳақидаги тарқатилаётган уйдирмалар европаликлар учун фақатгина Украинага ёрдам ва ўз ҳарбий харажатларини оширишни ниқоблаш учунгина хизмат қилади», – деди Ушаков.

Унинг айтишича, Путин ва Трамп алоқада бўлиб туришга ҳамда заруратга қараб тезда телефон орқали боғланишга келишиб олган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.