Путин Украинага: «Бу қадамни қўйишдан аввал оқибатларини ўйлаш керак эди»
Владимир Путин Украина Россиянинг Вилдберриес ва Озон маркетплейслари ҳамда бошқа обьектларига зарба беришдан олдин бундай ҳаракатларнинг оқибатларини ўйлаб кўриши керак эди, деб ҳисоблайди. Россия президенти Москва бундай ҳаракатларга жавоб қайтара бошлаганини маълум қилди.

Путин Украинага: «Бу қадамни қўйишдан аввал оқибатларини ўйлаш керак эди»
Украина расмийлари Россиянинг маркетплейслари ва бошқа обьектларига зарба беришдан олдин бунинг оқибатларини ҳисобга олиши керак эди, деди.
«Биз рақибнинг платформаларимизга - ҳам Вилдберриес, ҳам Озонъга қарши ҳаракатларига дуч келдик. Дарвоқе, улар доим шундай қадамларни ташлайдиларки, очиғини айтганда, биз буларни олдиндан кўра билишимиз керак эди. Аммо биз улар бу даражага бормайди деб ўйлагандик.
Улар бунга ҳам журъат этишди, энди биз жавоб қайтара бошлаймиз. Шундан сўнг улар дарҳол ўз ҳомийларига югуриб, бизга таъсир ўтказишни ва бизни тўхтатишни ёлвориб сўрашади. Энергетика обьектлари масаласида ҳам худди шундай бўлганди. Мана, улар ҳалигача буни давом эттиришмоқда. Кеча айрим нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беришга уринишди. Ҳозир ҳам баъзи жойларга зарба берилди. Ҳеч қандай жиддий талафот йўқ, бироқ улар барибир ўз ҳаракатларини давом эттиришмоқда.
Электрон тижорат платформалари билан ҳам худди шу аҳвол. Мана, улар биринчи бўлиб қадам ташлади ва биз жавоб беришни бошладик. Ҳозир у томонда энергетика бўйича ҳам, бошқа обьектлар, жумладан, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ва шу кабилар юзасидан ҳам дод-вой солишяпти. Буни уларнинг ўзи бошлади. Бошламаслик керак эди. Бу қадамни қўйишдан аввал унинг оқибатлари ҳақида яхшилаб ўйлаб кўриш лозим эди».

