Сиёсат

“Путин Украинадаги мағлубият унинг ҳаётига хавф солишидан қўрқмоқда” — Тҳе Эсономист

**"Путин Украинадаги маг'лубият унинг ҳаётига хавф солишидан қо'рқмоқда" — Тҳе Эсономист**

Владимир Путин Украинага қарши урушда кескинликни янада ошириш ё'лини танлади. Россия раҳбари фронтга қо'шимча юз минглаб россияликларни юборишга тайёрланмоқда. Тҳе Эсономист нашрининг Кремл ичидаги манбаларига таяниб хабар беришича, Путин маг'лубият унинг ҳаётига хавф солишидан хавотирда.

"Улар мени осиб қо'йишади", деган президент Путин о'з ички доирасида.

Нашр манбасига ко'ра, Путин урушни ҳозирги сур'атда давом эттиришдан манфаатдор эмас. Чунки Россия армияси бир неча йилдан бери фронтда ҳал қилувчи ютуққа, я'ни бурилиш нуқтасига эриша олмаяпти.

"Инерсияга асосланган ссенарийлар Кремл учун фойдали эмас. Бундай ёндашув иқтисодий ресурслар ва сиёсий капиталнинг кескин сарфланишига олиб келмоқда", деган Россия сиёсий элитаси а'золаридан бири.

Манбалар, шунингдек, Россия фронтга қо'шимча 300–400 минг ҳарбий хизматчи юбориши мумкинлигини та'кидлаган. Э'тиборлиси, бунинг учун янги сафарбарлик э'лон қилиш шарт эмас. Боиси 2022-йил кузида э'лон қилинган сафарбарлик то'г'рисидаги фармон ҳануз о'з кучини ё'қотмаган.

Янги тизим доирасида одамларни армияга жалб этиш вазифаси минтақавий ҳокимиятлар зиммасига юклатилиши мумкин. Маҳаллий амалдорлар норозиликни марказга ё'налтирмаслик учун турли босим усулларидан фойдаланиши кутилмоқда.

Нашрга ко'ра, Пенза вилоятида ушбу ёндашувни синовдан о'тказиш бошланган. Ҳудуд аҳолиси анчадан буён кучишлатар органларнинг турли босимларидан шикоят қилмоқда. Тармоқларда пензалик эркаклар ко'чалардан ушланиб, мажбуран урушга юборилаётгани ҳақида видеолар ко'пайган.

**Иккинчи чора**

Нашрнинг о'з манбаларига таяниб ёзишича, Россия Украинани қо'ллаб-қувватлаётган давлатларга қарши гибрид операцияларни жадаллаштириш орқали эскалация даражасини янада кучайтириши мумкин. Худди шу вақтда Г'арб махсус хизматлари Россия Европанинг Киевни қурол-ярог' билан та'минлаётган заводларига ҳужумлар уюштиришидан хавотир билдирган.

Нашр, бундан ташқари, Путин унинг сиёсатига қарши чиқаётганларга нисбатан босимларни кучайтиришини айтган. Бунга асосий сабаб сифатида мухолиф кайфиятдаги аҳоли президент ҳокимияти учун бевосита хавф ҳисобланиши эмас, балки у о'зининг кучли эканини намойиш этиши зарурлиги ко'рсатилган. Суҳбатдошлардан бири Путин АҚШ Марказий разведка бошқармаси директорининг Москвага ташрифини ҳам заифлик сифатида қабул қилганини айтган.

**Россия элитасидаги тушкун кайфият**

Тҳе Эсономист манбаларига ко'ра, Россия элитасида ҳозир жуда пессимистик кайфият ҳукм сурмоқда. Муаммо иқтисодиётнинг ҳолати, фронтдаги муваффақияцизликлар ва можаро сабаб Россия бой бераётган ко'плаб омиллар билан бог'лиқ. Манбалардан бири урушни натижадан қат'ий назар муваффақияцизлик деб атаган.

Москва яқинидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум оқибати.

Шунга қарамай, манбалар иқтисодий ёки сиёсий муаммолар ҳозирча Путин ҳокимиятига бевосита хавф солмаётганини та'кидлаган. Россия президенти урушни давом эттириш учун етарлича молиявий ресурсларга ҳам, норозиликни бостиришга имкон берадиган кучли репрессив аппаратга ҳам эгалигини та'кидлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.