Путин Украинада тинчлик бўйича билдирилаётган таклифларни “экзотик” деб атади
Бизга етказилаётган таклифлар баъзан экзотик хусусиятга эга ва қабул қилиб бўлмайди, деди у.

Путин Украинадаги тинчлик таклифларини "ғайриоддий" деб баҳолади
Россия президенти Владимир Путин журналист Павел Зарубин билан суҳбатда Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича Москвага тақдим этилаётган таклифларни "ғайриоддий" ва "қабул қилиб бўлмайдиган" деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия тинчлик музокараларига фақат мавжуд воқеликлар асосида тайёр.
"Бизга етказилаётган таклифлар баъзан, айтиш мумкинки, ғайриоддий хусусиятга эга ва қабул қилиб бўлмайди. Биз тинчлик борасидаги мулоқотга доим тайёрмиз, бироқ фақат мавжуд реалликларга асосланган ҳолда", - деди давлат раҳбари.
Путин сўзларига кўра, Россия қуролли кучларининг жавоб чоралари Украина иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларидаги вазиятни "жиддий даражага" олиб чиқмоқда, шу боис Киев расмийлари воситачилар орқали ўзлари қўзғатган ушбу вазиятдан чиқишга уринмоқда.
Москвага айнан қандай "ғайриоддий" тинчлик таклифлари келиб тушгани ҳақидаги саволга Путин "тафсилотларга берилишни" истамаслигини билдирди. Бироқ у бундай таклифлар аввал ҳам билдирилганини, ҳозирги вазиятда эса улар "ўзига хос тарзда тақдим этилаётганини" айтди. "Аммо олдинга ўтиб, эҳтимолий келишувларга нима асос бўлиши мумкинлигини айтишга ҳали эрта", - дея қўшимча қилди у.

