Сиёсат

Путин Россия ҳарбийларининг урушдан қайтишига тайёргарлик кўришга чақирди

Путиннинг сўзларига кўра, гап ватанига қайтганидан сўнг ишга муҳтож бўладиган кўп сонли одамлар ҳақида бормоқда.

Путин Россия ҳарбийларининг урушдан қайтишига тайёргарлик кўришга чақирди

Кремл раҳбари Владимир Путин Россия ҳукумати ҳарбийларнинг фронтдан қайтишига олдиндан тайёрланиши, шунингдек, уларни келгусида иш билан таъминлаш масалаларини ҳал этиши зарурлигини маълум қилди. Россия президенти бу ҳақда Стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар бўйича кенгаш йиғилишида айтиб ўтди.

«Яна бир масала бор, у албатта юзага келади. Бу — махсус ҳарбий операция тугаганидан сўнг йигитларимизнинг жанговар тўқнашувлар чизиғидан қайтиши масаласидир», — деб таъкидлади Путин.

Унинг сўзларига кўра, гап ватанига қайтганидан сўнг ишга муҳтож бўладиган кўп сонли одамлар ҳақида бормоқда. Шу боис, ҳукумат уларни иш билан таъминлаш ҳақида олдиндан ўйлаб қўйиши керак.

«Одамлар кўп, уларни иш билан таъминлаш зарур, улар соғлом амбициялар билан келади ва ҳоказо. Бу жиддий иш, унга олдиндан тайёргарлик кўриш лозим», — деди Путин.

Шу билан бирга, у «махсус операция» деб аталмиш ҳолат билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уруш қатнащиларининг оиласини қўллаб-қувватлашни асосий вазифалардан бири деб атади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.