Бошқа

Пуманинг ови ва муздаги уйқу: ёввойи табиатнинг энг яхши суратлари танланди

Сиена Интернатионал Пҳото Авардс 2026 халқаро фототанловида «Ҳайвонлар табиий яшаш муҳитида» йўналишининг энг яхши суратлари эълон қилинди. Биринчи ўринни пуманинг гуанакони тутишга уринишини акс эттирган «Ҳаёт учун кураш» сурати эгаллади.

Пуманинг ови ва муздаги уйқу: ёввойи табиатнинг энг яхши суратлари танланди

Накед Ссиенсе нашри танлов ғолиблари ҳамда ҳакамлар юқори баҳолаган ишлар орасидан сараланган суратларни тақдим этди. Уларда йиртқичларнинг ов жараёни, ҳайвонларнинг болаларига ғамхўрлиги ва табиатдаги кутилмаган учрашувлар акс этган.

**Биринчи ўрин — «Ҳаёт учун кураш», Кевин Ши**

Фотограф икки боласини боқаётган урғочи пумани бир неча кун давомида кузатган. Тонгда йиртқич гуанакога секин яқинлашиб, ҳужум қилган. Пума ўлжасини йиқитиш ва бўйнидан тишлашга қайта-қайта уриниб кўрган, бироқ гуанако охир-оқибат қочиб кетган.

**Иккинчи ўрин — «Баланд тоғлар», Марко Гаётти**

Суратда қуёш ботаётган пайтда Эфиопия тоғлигидаги қояда ўтирган гелада тасвирланган. Фақат Эфиопияда учрайдиган бу примат кўкрагидаги қизғиш доғи билан ажралиб туради. Унинг озуқаси деярли тўлиқ ўт-ўланлардан иборат.

**Учинчи ўрин — «Уйқудаги гўзал», Феликс Беллуен**

Фотограф 2025-йил ёзида Шпицберген шимолидаги қалин Арктика музлари орасида сузаётган кемада бўлган. У узоқдаги муз ёнбағрида жунга ўхшаш бир нарсани кўриб, дрон учирган.

Яқинроқдан қаралганда, ёрқин мовий муз шакли ёнидаги чуқурчада ғужанак бўлиб ухлаётган оқ айиқ кўринган. Фотограф ҳайвонни безовта қилмаслик учун дронни баландда ушлаб, суратга олгач, узоқлашган.

**«Боласи билан парвоз», Дуглас Гимези**

Ҳакамлар юқори баҳолаган суратда Мелбурн яқинидаги дарахтлар орасида боласини кўтариб учаётган кулранг бошли учар тулки — йирик кўршапалак тасвирланган. Болалари оғирлашиб қолгунча онасига ёпишиб юради. Кейин эса дарахтларда бошқа болалар билан қолиб, оналарининг қайтишини кутади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.