Бошқа

Пул Эşматга, жазо Тоşматга: Kun.uz огоҳлантирган ПГМ одамларни “ноğорасига öйнатди”

Сирдарёлик Ихлосбекнинг 10 та тухум, 1 литр мой ва 1 кг гуруç тарқатиş билан боşлаган иşи 7 йил қамоқ ҳамда 600 млн сöм зарарни қоплаş мажбурияти билан тугади. Бу қандай содир бöлди? Мақолада ПГМ молиявий пирамидаси одамларни қандай çув туşиргани Ихлосбек тилидан ҳикоя қилинади.

Пул Эşматга, жазо Тоşматга: Kun.uz огоҳлантирган ПГМ одамларни “ноğорасига öйнатди”

2024-йил ёзида институтни битирдим. Ишга жойлашиш учун кўп жойга ҳужжат топшириб кўрдим, аммо натижа бўлмади. Шундан сўнг Инстаграмъдаги эълонларни кузатиб, ўзимга мосроқ иш излай бошладим.

Шундай кунларнинг бирида онлайн иш таклиф қилинган рекламага кўзим тушди. Унда интернет орқали ишлаб, яхши пул топиш мумкинлиги айтилганди. Реклама остидаги тугмани босиб, телефон рақамимни қолдирдим. Кўп ўтмай, мен билан Телеграм орқали боғланишди.

Таклиф этилаётган иш бир қарашда жуда оддий эди: видео томоша қилиб, турли вазифалар бажарилса пул тўланиши айтилди. Бу мени қизиқтириб қўйди. Шу сабабли компания ҳақида батафсилроқ сўрай бошладим: номи ПГМ - Пионеер Глобал Медиа экан.

“Асосий фаолиятимиз маҳсулотларни интернетда реклама қилиш. Махсус иловамиз бор. Сиз ўша ерда видео томоша қиласиз ва кунлик вазифаларни бажарасиз. Бу орқали эса даромад оласиз. Компания реклама орқали тушадиган фойдани ищиларга тақсимлаб беради. Бўш офисимиз Лондон шаҳрида жойлашган”, деди у.

Таклиф менга маъқул бўлди. 2025-йил апрел ойида ПГМ платформасида рўйхатдан ўтиб, ундан фойдалана бошладим.

Ишончли кўринганди

Дастлаб пул тикиш талаб қилинмади. Ҳар куни 4 тадан, икки кунда 8 та вазифани бажардим. Платформадаги ҳисобимга 16 минг сўм тушди. Маблағни тажриба сифатида банк картамга ўтказиб кўрдим. Тушди. Сумма кичик бўлса-да, таклиф этилган онлайн иш ростдан пул тўлаб бераётганига ишондим.

Орадан кўп ўтмай, кўпроқ пул топиш учун платформадаги даражалардан бирини сотиб олишим кераклиги айтилди. Даража қанча юқори бўлса, вазифалар сони ва улар учун тўланадиган ҳақ ҳам шунча ошиб борарди.

Бошланғич даража, яъни Ф1 учун тўлов қилдим. Бу даражанинг депозит мажбурияти 141 минг сўм эди. Унда кунига 4 та вазифа берилар, уларнинг ҳар бирига 2 минг сўмдан тўланарди. Иш куни эса 6 кун қилиб белгиланганди. Шунда бу даражада кунига 8 минг сўмдан бир ойда 144 минг сўм ишлаш мумкин эди.

Мен топган пулимни депозитга қўйиб, юқорироқ даражага ўтишга ҳаракат қила бошладим. Чунки, даража юқори бўлгани сари депозит суммаси ҳам, даромад ҳам ошиб борарди. Ҳатто ногиронлик нафақамни ҳам шу ишга тикдим.

ПГМъдаги даромадим кўпайиб бораётгандек эди. 2025-йил июн ойида навбатдаги даражага ўтиш учун 3 млн 550 минг сўм керак бўлди. Танишимдан қарз олиб, тўловни амалга оширдим. Мен бу ишни оддий қўшимча иш эмас, балки асосий даромад манбаига айлантиришни ўйлай бошлагандим.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.